"Сабаблари менга номаълум". РФИ ижроия қўмитаси аъзоси — ОФКга ўтиш бўйича овоз бериш жараёни кечиккани ҳақида
27 дек 2022 18:49
Новости
"Сабаблари менга номаълум". РФИ ижроия қўмитаси аъзоси — ОФКга ўтиш бўйича овоз бериш жараёни кечиккани ҳақида
РФИ ижроия қўмитаси аъзоси Осиёга ўтиш бўйича овоз беришни кейинга қолдириш сабабларини билмайди.
"Ижроия қўмитасининг овоз бериш муддати қолдирилди, аммо бу нима билан боғлиқлигини ҳозирча билмайман. Сабаблари менга номаълум", – деди РФИ ижроия қўмитаси аъзоси ва "Приволжье" футбол иттифоқи президенти Владимир Афанасьев.
Ўтган ҳафта РФИ президенти Александр Дюков 27 декабрь куни Осиё Футбол Конфедерациясига эҳтимолий ўтиш бўйича қарор қабул қилинишини маълум қилганди.
Бугун РФИ УEФАдан ОФКга ўтиш бўйича овоз бериш бошқа муддатга қолдирилганини эълон қилди. У 31 декабрга қадар ўтказилиши режалаштирилган.
Похожие новости
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Комментарии