RU

Последние новости

15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  0 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  5 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  3 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  29 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  17 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  12 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  16 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  7

Саад Ал Шеҳри: "Бугунги учрашув натижа томонидан муҳим аҳамият касб этмаслиги боис бошқа футболчиларга имконият бердик" Новости

Саад Ал Шеҳри: "Бугунги учрашув натижа томонидан муҳим аҳамият касб этмаслиги боис бошқа футболчиларга имконият бердик"

Бугундан эътиборан пойтахтимизда 2022 йилги U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичининг "D" гуруҳ учрашувларига старт берилди.

Илк турдан ўрин олган Саудия Арабистони - Ўзбекистон (2:2) учрашувидан сўнг саудияликлар бош мураббийи Саад Ал Шеҳри фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Ассалому алайкум. Бугунги учрашув қийин ўтиши кутилганди. Кеч келганимиз ҳам таъсир қилди. Натижа қониқарли. Асосий мақсад кейинги иккита учрашувда ғалаба қозониш. Биринчи учрашувни кучли рақибга қарши ўтказганимиз ҳам фойда берди. Навбатдаги баҳсларда хушёрроқ ўйнаймиз. 

- Таиланддаги Осиё чемпионати сизнинг мураббийлгигингиздаги терма жамоа бизнинг U-23 терма жамоамизга қарши ўйнаган ва ғалаба қозонган эди. Бугун улардан бир неча ёш кичик бўлган терма жамоа билан ўйнадингиз. Улар ўртасидаги фарқни айта оласизми? Қайси бири кучлироқ?

- Албатта тўғрисини айтсам, бу - янги авлод. Ўзбекистонда ҳамиша кучли ёшлар етишиб чиққан. Турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларга қарши ўйин доим қийин кечади. 

- Саудия Арабистони ёшлари гол урганидан сўнг ўйинни пасайтириб юбориши нима билан боғлиқ?

- Бугунги учрашув муҳим, лекин натижа томондан аҳамиятли эмасди. Боиси бугунги очко ҳисобга олинмайди. Шу боис бугун кўпроқ ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга имконият бердик. Асосий ижрочиларни навбатдаги баҳсга олиб қўйганмиз".

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика