RU

Последние новости

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  7 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

"СА" "Классико" олдидан. Аброр Қодиров: "Классико"дан сўнг ҳакамлар қарорини эмас, ўйинни муҳокама қилайлик" Новости

"СА" "Классико" олдидан. Аброр Қодиров: "Классико"дан сўнг ҳакамлар қарорини эмас, ўйинни муҳокама қилайлик"

"СА" ижодкорларининг "Эл Классико" олдидан бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан таништиришда давом этамиз.
Демак, саволлар ўша-ўша:

1. "Классико"дан нималарни кутяпсиз?
2. Бугунги ўйин қандай натижа билан ниҳоясига етади деб ўйлайсиз ва нима учун?

Аброр Қодиров

Йўқ, шунақа қилиш шартми-а? Замонавий футболдаги, замонамиз футболидаги энг қизиқарли ўйинлардан бирини, албатта якшанба куни ярим тунга белгилаш керакми? Ўйин тунги (ёки тонгги дейми?) 03:00га яқин тугайди. Орада уч соат мизғиб олиб, кейин ўқиш ва ишга йўл оламиз ва иш ҳафтасини мудраган кўзлар билан, ланж ва беҳафсала бошлаймиз. Испания футбол федерацияси томон энг заргарона сўзларимни армуғон этгум!

Яна бир бошқа масала бор. Бу ўйинни қайси каналдан кўрамиз? Шахсан мен учун бу — кун саволи. Суюкли Спорт ТВ ушбу ўйинни намойиш этмаслигини тантанали равишда эълон қилиб бўлди. Барча умид  “NTV+футбол”дан эди. Бу канал ҳам ўйинни намойиш этмасмиш. “NTV+футбол2”да қўйилркан. Каминанинг телефизори бунисини кўрсатмайди. Он-лайн кўрамиз шекилли. Интернетга тезлик, ўзимизга сабр тилаган ҳолда.

1. “Классико”дан, аввало, биринчи планга ҳакам чиқмаслигини, учрашувдан кейин ҳакамлар қарорини эмас ўйинни муҳокама қилишимиз учунгина сабаб бўладиган, шиддатли, чиройли, тезкор, ҳужумкор, голларга бой баҳс кутяпман. Энди-и, шунча траффикни бахридан ўтворгандан кейин, шунақа зўр нарсаларни кутишга ҳақилимизам-да, алаббай?)



2. Мадрид клубига мавсум аввалида барқарорлик етишмаётгандек эди. Бу тушунарли ҳол албатта. Карло ота жамоани ўз услубига мослаётганди, кўниктираётганди ва аста-секинлик билан ўз ўйин фалсафасини сингдираётганди. 

2014 йил бошидан буён “Реал” ҳақиқатда-да кучли, ишончи ва барқарор ўйин намойиш этиб келяпти. Жамоанинг ҳозирги спорт формаси аъло даражада. “Барселона” иккинчи даврада ўша барқарорлигини йўқотгандек. Лекин сўнгги икки ўйинда жуда ишончли ўйин кўрсатгани ҳам рост.

Бу ўйин ҳеч кимга чемпионликни тақдим этмаслиги мумкин, лекин “Реал”нинг ғалабаси “Барса”ни бу пойгада анча ортда қодириб юбориши аниқ. Шудоқ экан Анчелотти шогирдларидан фарқли ўлароқ, ҳафта ўртасида Чемпионлар Лигаси ўйинини  ўтказмаган ва тўлиқ бир ҳафта фақат шу ўйинга тайёрланаган “Барса” “Сантьяго Бернабеу”да ғалаба учун ўйнаши тайин. Лекин барибир, Нарзулла айтганидек, реал олиб қараганда, “Реал”нинг ғалабаси реалликка яқинроқдек.

Муносиби ютсин. “Менга нима?” (с).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика