Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради
		
		27 апр 20:57
        Новости	
	 
				 
				Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради
"Реал" ҳимоячиси Антонио Рюдигер Испания кубоги финалида "Барселона" (қўшимча таймлардан сўнг 2:3)га қарши ўйинда бош ҳакам Рикардо де Бургос Бенгоэчеага тажовуз қилмоқчи бўлгани учун узр сўраб, расмий баёнот берди.
			"Кечаги хатти-ҳаракатимни оқлаб бўлмайди. Бундан чин дилдан афсусдаман. Ажойиб ўйин кўрсатдик, айниқса иккинчи бўлимда. 111-дақиқадан сўнг жамоага ёрдам бера олмадим, ўйин якунланиши арафасида эса хатога йўл қўйдим. Яна бир бор ҳакамдан ва панд берган инсонларимдан узр сўрайман", - деб ёзди германиялик футболчи ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Ўйиннинг иккинчи қўшимча бўлимига қўшиб берилган вақтда Рюдигер техник зонада туриб, ҳакамга муз улоқтирган ва четлатилганидан кейин ҳам ўзини тажовузкор тутиб, ҳакамга тажовуз қилишга уринди. Уни "Реал" техник ходимларидан бир неча киши қийинчилик билан ушлаб турди.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии