RU

Последние новости

08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  0 08:08Бугун финал!  3 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  6 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  8 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  24 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  8 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  18 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  28

«Рухсор Кубоги»: Гуруҳ ўйинлари якунига етди Новости

«Рухсор Кубоги»: Гуруҳ ўйинлари якунига етди

Фарғонада “Рухсор кубоги” баҳслари қизғин тарзда давом этмоқда.

Кеча гуруҳ ўйинлар ниҳоясига етди. Айтиш керакки, “Рухсор Кубоги” турнирига бўлган қизиқиш юқори бўлмоқда.  Қувонарли томони, ўйинларни футбол мухлислари бевоситада стадион атрофидан туриб кузатиб боришмоқда. Биз эса илк марта мини-футбол бўйича бўлиб ўтаётган “Рухсор Кубоги” мусобақаси иштирокчилариннг турнир ҳақидаги фикрларига қизиқдик. Кўп йиллардан бери спортнинг карате тури бўйича ёшларга сабоқ бериб келаётган Мўйдинжон Собиров ўз шогирдлори билан “Рухсор Кубоги”да иштирок етмоқда.

“Бир-биридан қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтмоқда, - деб гап бошлади Мўйдин Собиров.

– Ўртоқлик мақомидаги ўйинлар бўлишига қарамай, хаваскор футболчилар жон-жаҳди билан ғалаба учун кураш олиб боришмоқда. Албатта мана шундай мусобақаларни бўлиб ўтиши, биринчи галда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишида ёрдам беради. Фарғонада футболни севишади. Қаранг, хаваскор мақомидаги футболчилар қандай юқори савияда ўйин кўрсатишмоқда. Азалдан Фарғонада футбол оммавий спорт туриб бўлиб келган. Шу сабабли, вилоятмиз ёшларини футболни жуда севишади, - дейди Мўйдин Собиров.

“Марғилон” жамоаси вакили Акмал Абдуллаев ҳам“Рухсор кубоги” ўйинлари борасида ўз фикрини билдирди: - Биринчи гал мусобақа ташкилотчилари, хусусан “Рухсор” ТРК раҳбариятига катта раҳмат айтаман. Қизиқарли мусобақа бўлмоқда. Турнирни Янги йил байрами арафасида бўлиб ўтиши, иштирокчиларга янада кайфият беряпти Биласизми, мусобақани томоша қилиб шундай фикрга келдимки, хозир мусобақада иштирок этаётган хаваскор футболчилар  профессионал ўйинчилар қолишмайди. Мана шундай мусобақалар давомий бўлади деб умид қиламиз – дейди “Марғилон” жамоаси вакили Акмал Абдуллаев.

“Рухсор” ТРК матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика