RU

Последние новости

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  111 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Рустам Толибжонов: “Осиё чемпионатига қадар тўртта терма жамоа билан ўйин ўтказамиз” Новости

Рустам Толибжонов: “Осиё чемпионатига қадар тўртта терма жамоа билан ўйин ўтказамиз”

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси декабрнинг дастлабки ўн кунлигида Беларусь ва Қатар терма жамоалари билан меҳмонда иккитадан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Ўзбекистон футзал ассоциацияси ижрочи директори Рустам Толибжонов терма жамоанинг ўртоқлик ўйинлари билан боғлиқ саволларга жавоб берди.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси яқиндагина Беларусь ва Қатар давлатларида ўртоқлик учрашувлари ўтказиб қайтди. Бу ўйинлар қандай ташкиллаштирилди?
- Шу йилнинг июнь ойидан бошлаб ўқув-йиғин машғулотларига киришганмиз. Ҳозирги кунга келиб бир қатор йиғинлар ва ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Шулардан охиргиси яқиндагина Беларусь ва Қатар терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ташкил қилинди. Беларусь терма жамоаси билан ўйин уларнинг таклифига кўра ўтказилди. Улар бизни ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун Беларусга таклиф қилишди, биз буни ўрганиб чиқиб уларга ижобий жавоб бердик. Биринчи декабрь куни Беларусь давлатига етиб бордик, 2 ва 3 декабрга эса иккита ўйин режалаштирилган эди. Биринчи баҳс Минск шаҳрида ўтказилди ва унда терма жамоамиз 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Иккинчи беллашув эса Борисов шаҳрида бўлиб ўтди ва унда 5:3 ҳисобида бизнинг қўлимиз баланд келди. 4 декабрь куни Минскдан Қатар пойтахти Дохага учдик. У ерда 10 декабрга қадар йиғин ўтказиш ва иккита ўртоқлик учрашуви кўзда тутилган эди. Биринчи ўйин 7 декабрда бўлиб ўтди ва унда қатарликларнинг қўли баланд келди – 5:4. Иккинчи баҳсда эса 3:2 ҳисобида бизнинг футзалчиларимиз ғалаба қозонишди. Дохадаги йиғин қатарликларнинг таклифига кўра ўтказилди.

- Кейинги режалар қандай?
- Айни пайтда терма жамоа ўйинчиларига дам берилган. 4 январдан бошлаб Осиё чемпионати бошлангунга қадар ўқув-йиғин машғулотлари ўтказилади. Бу йиғинлар доирасида 2-3 та ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирганмиз. Булардан ҳозирча аниқ бўлиб тургани Олма-Ота шаҳрида Қозоғистон терма жамоаси билан иккита ўйин 22 ва 23 январь кунлари ўтказилади. Ундан кейин терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келиб йиғинни пойтахтимизда давом эттиради. Шундан сўнг 1 февраль санасида Вьетнам терма жамоаси билан Тошкентда учрашув ўтказилади.

Қитъа биринчилигида иштирок этувчи Иордания терма жамоаси Тошкентга 4 февраль куни келади. Айни пайтда Иордания терма жамоаси билан 5 ёки 6 февраль куни назорат учрашуви ўтказиш борасида музокаралар олиб бормоқдамиз. Бу халқаро ўртоқлик учрашуви эмас, шунчаки назорат ўйини бўлади.

Бундан ташқари, 20 январга қадар яна битта жамоа билан ўйин режага киритилган. Ҳозирча Озарбайжон ва Беларусь терма жамоаларидан бирини Тошкентга олиб келиш борасида музокараларни бошлаб юбордик.

- Юқоридаги икки жамоадан қай бири Тошкентга келиши қачон маълум бўлади?
- Ҳар икки терма жамоага ҳам таклиф жўнатганмиз, айни пайтда уларнинг жавобини кутаяпмиз. Бугунги кунда бу жамоалар 2016 йил Колумбияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига саралаш баҳсларида иштирок этмоқда. Саралашдаги иштирокига қараб ким келиши маълум бўлади. Ўйиннинг қайси санада ўтиши ҳам ўшанда ойдинлашади.

- Октябрь ва ноябрь ойларида Қозоғистоннинг “Қайрат” жамоаси ва Япония терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Бу жамоалар билан ўйинлар қандай ташкиллаштирилди?
- “Қайрат”га биз таклиф билан чиқдик. Аслида улар билан ўйинни Тошкентда ўтказмоқчи эдик, аммо жамоанинг бир нечта мусобақада иштирок этиши туфайли фақатгина ўз майдонларида ўйнашлари мумкинлигини айтишди ва биз бу шартга рози бўлдик. Япония билан ўйин эса уларнинг таклифи билан ўтказилди. “Кунчиқар юрт” вакиллари бизга таклиф жўнатишди, биз эса унга ижобий жавоб қайтардик.

- Осиё чемпионатида биз билан бир гуруҳдан ўрин олган жамоаларни ўрганиш бошлаб юборилдими?
- Январь ойидан бошланадиган йиғинда гуруҳдаги учта рақибимиз ўйинларидан видеоёзувлар бўлади ва айнан видеолар орқали рақибларимиз ўйинини таҳлил қилинади. Бу борада терма жамоа бош мураббийи Хосе Мария Мендез ҳаракатни бошлаб юборган. Рақибларни ўрганиш масаласи ўқув-йиғин машғулотларининг режасига киритилган.

- Саудия Арабистони билан аввал ўйнамаганмиз. Саудияликларнинг ўйинларини топиш муаммо туғдирмайдими?
- Саудия Арабистони шу кунга қадар Осиё чемпионатида иштирок этмаган. Бизда уларнинг ўйинлари ёзилган видеоёзувлар йўқ. Уларнинг ўтказган ўртоқлик учрашувларининг видеоларини топишга ҳаракат қиламиз. Қирғизистон ва Ливан терма жамоалари эса бизга таниш, улар билан кўп маротаба ўйнаганмиз. Бу жамоаларнинг ўйинлари бизда бор.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика