RU

Последние новости

14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  4 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  1 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  8 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   7 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  5 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  7 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  4 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  7

Рустам Мирсодиқовни табриклаймиз! Новости

Рустам Мирсодиқовни табриклаймиз!

Бугун “Металлург” футбол клубининг собиқ бош мураббийи Рустам Мирсодиқов 65-баҳорини қаршиламоқда.

Биз устоз Рустам Тўхтамуродовични юбилей санаси билан барча бекободлик мухлислар номидан, клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ҳамда ўйинчилари номидан самимий табриклаймиз. У кишига узоқ умр, сиҳат саломатлик, оилавий тинчлик хотиржамлик тилаймиз. Ҳамиша фарзандлар ва неваралар камоли, шодлик ва қувончини кўриб юришларини тилаймиз.

“Металлург” жамоаси кучлилар сафида биринчи марта Рустам Мирсодиқов раҳбарлигида энг яхши натижасини 2002 йилда қайд этган бўлиб, жамоа 5-ўринни эгаллаганди. Жамоа ўтган мавсум ана шу муваффақиятини такрорлаб, устозни яна бир бор хурсанд этганлиги табиий. Рустам Тўхтамуродович “Металлург” клубини энг кўп бошқарган мураббий саналади. У кишининг раҳбарлигида Бекобод шаҳри жамоаси 11 йил Ўзбекистон миллий чемпионати, олий лига баҳсларида иштирок этган. Шу йиллар давомида жамоа Р.Мирсодиқов бош мураббийлиги остида 310 та ўйинда майдонга чиқиб, 113 та ўйинда ғалаба нашидаси сурган. 62 учрашувда эса “Металлург” рақиблари билан дуранг ўйнаган ва 401 очколи бўлган. Жамоа деярли кучли ўнталикни тарк этмаган, бир марта бешинчи, икки мартадан олтинчи, еттинчи ва саккизинчи ўринларни эгаллаган.

Ўзбек футболи мураббийлиги соҳасида ўзига хос ўрин тутувчи Рустам Мирсодиқов “Пахтакор”, МҲСК, “Дўстлик” жамоалари билан Ўзбекистон чемпиони бўлган. Клублардаги муваффақияти боис Рустам Мирсодиқов 1997-98 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб борган. 1997 йилги мавсумда “Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи” сифатида эътироф этилган.

Бугунги кунда фарзандлар қуршови, оила даврасида умргузаронлик қилаётган устоз – Рустам Тўхтамуродовични яна бир бор муборак 65 ёшлари билан самимий табриклаймиз!


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика