RU

Последние новости

11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  2 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  8 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  11 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  3 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  11 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  30

Рустам Мирсодиқов: "Қизилқум"га қарши ўйин қийин кечишини билардик" Новости

Рустам Мирсодиқов: "Қизилқум"га қарши ўйин қийин кечишини билардик"

"Металлург" - "Қизилқум" (4:2) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Рустам Мирсодиқов журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.
Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи:- Биринчи давра охирлашиб борган сари жамоалар барча имкониятларини ишга солиб, керакли очколарни жамғаришга ҳаракат қилишмоқда. “Қизилқум”га қарши ўйин қийин кечишини билардик.

Шунга яраша ўйинга пухта тайёргарлик кўрдик. Рақибнинг ўйинларини ўргандик. Керакли хулосаларга эга бўлдик. Ўз навбатида бу ой “Металлург” учун жудаям омадли ўтаётганлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Сўнгги тўртта учрашувдаги кетма кет ғалаба шогирдларимнинг кайфиятини кўтариб юборди. Турнир жадвалида ёнма ён ўринларда бораётган рақиб билан принципиал ўйинда ҳам ғалабага бўлган иштиёқимиз устун келди.

Ҳисобда ортда қолаётган бўлишимизга қарамасдан тушкунликка тушмадик. Аксинча янада катта ғайрат билан олдинга ташландик. Кўрдинглар, бири биридан чиройли комбинацияларимиз ўз маҳсулини берди. Бутун ўйин давомида футболчиларга руҳий далда бўлиб турган ишқибозларимизга раҳмат. Насиб бўлса, яна битта ўйин қолди бу даврада. Уни ҳам муваффақиятли ўтказиб олиш ниятидамиз. Футболчиларимдан ҳеч бирини ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Бугун ҳамма ўйинчилар ғалаба йўлида яхлит, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишди. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика