RU

Последние новости

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Рустам Мирсодиқов: "Мавсумни бир текис ўтказиш жуда мушкул" Новости

Рустам Мирсодиқов: "Мавсумни бир текис ўтказиш жуда мушкул"

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Металлург" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин ҳақида айтишдан олдин бир нарсани қўшимча қилиб ўтай. Мен ўйин якунланиб , 2 дақиқа ўтган ўйин ҳақида бирон нарса дейишим жуда мушкул. Ўйин дискини қайта кўриб фикр айтиш керак. Ютқаздик. Демак айб менда. Мен йигитларни тўғри тайёрлай олмаганга ўхшайман. Йигитлар ҳам даврани сўнгги ўйинига чарқоч билан етиб келган ва бор кучи билан ўйнай олмади. Айни дақиқаларда якуний хулосани айта олмайман. "Машъал" жамоамиз ва таркиблар ўйин кўрсатди ва ғалабага эришди",  - дейди Рустам Мирсодиқов
 
- Бу йилда Бекободда янги стадионлар қад ростлади. Барча шароит етарлича. Бундан хулоса қилиб жамоа ўз олдига қандай мақсадни қўйган?


"Металлург" жамоасини ҳар доимги мақсади чиройли ўйин кўрсатиб , ғалаба қозониш. Биз қайсидир поғонани мақсад қилмаймиз. Фақат ғалаба ва чиройли ўйин кўрсатишдир.

- Мана биринчи давра якунланди. Энди "Металлург" таркибида қайсидир чизиқда ўзгариш бўладими ?

Мавсумлар ўртасида мен ҳеч қачон ўзгариш қилмайман. Мен уларга ишониб мавсум бошида таркибни тузганман ва шу таркиб сақланиб қолади. Ўзгартиришга хожат йўқ.

- Якунланган биринчи давра ҳақида умумий фикрлар қандай бўлди. Нималардан қониқдингиз, нималардан қониқмадингиз?


Футболчилар ва жамоа  мавсумни бир темпда ўтказа олмайди. Ҳамма ўйин бир биридан тубдан фарқ қилади. Жисмоний ҳолат ҳар хил бўлиб туради ва бу натижага таъсир ўтказади. Энди бир ҳафта дам ва шундан сўнг йиғин.  Қайтараман ҳар бир жамоа учун мавсумни бир текис ўтказиш жуда мушкул. Бунинг учун иккита бир хил таркиб керак бўлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика