RU

Последние новости

10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  1 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  21 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  16 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  13 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  38 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  5

Рустам Мирсодиқов: "Машъал"дан ҳужумкор ўйин кутган эдим" Новости

Рустам Мирсодиқов: "Машъал"дан ҳужумкор ўйин кутган эдим"

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Металлург" (1:1) учрашувидан сўнг матбуот анжуманини биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи иштирок этди.

 
"Футболнинг қоидаси бор.  Сен урмасанг сенга уришади.  1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган вақтимизда кўплаб имкониятларга эга бўлди.  Агар яна бир бор гол киритиб 2:0 га ўтиб олганимизда ғалабани ушлаб қолар эдик.  Ғалаба ҳар икки жамоага ҳам жуда керак эди.  Мен "Машъал"дан ҳужумкор ўйин кутган эдим.  Бу ўйинни рақиб кўрсатмади",  - дейди Рустам Мирсодиқов.
- "Шўртан" билан учрашувдан сўнг матбуот анжуманида воҳанинг барча жамоасини меҳмонда мағлуб этмоқчимиз деган эдингиз.  Бу режангиз амалга ошди деб ўйлайсизми ?

- Шуни ҳам ўйладим.  Мана буни фурсати ҳам етиб келмоқда.  Бугун ҳеч бўлмаа ҳисобни ушлаб қолганимизда "Машъал" ҳам мағлуб этилар эди.  Ҳали ўз майдонимизда икки воҳа жамоасига қарши ўйин ҳам бор.  Шу ўйинлардан сўнг бу режам қанчалик ўзини оқлаганини кўрамиз.  

- Рақибни охирги учрашувларини кўриб чиққан бўлсангиз "Машъал"нинг муваффақиятсиз ўйинларига нима етишмаяпди деб ўйлайсиз?
- Уларни ўйинларини кўрдим.  Майдон эгаларидан ҳужумкор футбол кутган эдим.  Улар битта вазият яратди ва ундан фойдаланди.  Ҳужум чизиғида муаммоси кўп.  Иккинчи бўлим қарши ҳужумда ўйнашни кўзлаган эдик лекин вазиятларда омадимиз келмади.  

- Ёшлар лигаси баҳсида Шоҳназар Норбеков жуда ҳам мазмунли ўйин кўрсатмоқда.  Нима учун ҳатто захира таркибида ҳам йўқ?

- Норбековни оёғида кичик жароҳати бор.  Уни олиб қолгандан фойда бўлмасди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика