RU

Последние новости

10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  0 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  1 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  14 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0

Рустам Дўрмонов: “Охиригача олий лигада қолиш учун курашамиз” Новости

Рустам Дўрмонов: “Охиригача олий лигада қолиш учун курашамиз”

“Навбаҳор” ва “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин “лочинлар” бош мураббийи Рустам Дўрмонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
- Биринчи навбатда жамоамиз мухлисларидан узр сўрайман. Футболчиларимиз биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилишди. Гол уриш учун бир қатор имкониятларга ҳам эга бўлдик. Тезкор ҳужумчиларимиздан бири Абдумалик Абдуллаев ўзи учун яратилган вазиятларга голга айлантира олмади. Иккинчи бўлимда ёш болаларга ҳос тарзда йўл қўйилган хатолар дарвозамизга иккита тўп киритилишига олиб келди.

“Қизилқум” жамоаси маҳорат борасида жамоасиздан бир бош устун эканлигини намойиш этди. Айнан шу сабабли рақиб футболчилари вазиятлардан фойдаланишди, биз эса имкониятларни голга айлантира олмадик. Олдимизда яна учта тур бор. Ҳозирданоқ тушкунликка тушиш ниятимиз йўқ. Охиригача олий лигада қолиш учун курашамиз. Барчаси биз учун ижобий тарзда якун топади деган умиддаман. Айни пайтда бир қатор футболчиларимиз жароҳат туфайли жамоага ёрдам бера олишмаяпти.

Акрам Баҳриддинов ҳам бугун жароҳати бўлишига қарамай уколлар ёрдамида майдонга тушиб, имконият даражасида ёрдам беришга ҳаракат қилди. Йўқотишлар ўрнини ёшларимиз сафида тўп сураётган футболчилар билан тўлдиришга мажбурмиз.

"Навбаҳор" матбуот хизмати
Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика