Рустам Ашурматов собиқ клуби билан хайрлашди
30 дек 2020 19:51
Новости
Рустам Ашурматов собиқ клуби билан хайрлашди
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Кванжу" клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов фаолиятини бошқа жамоада давом эттиришга яқинлиги ҳақида хабар бергандик.
Ҳамюртимиз икки йил давомида тўп тепган "Кванжу" билан хайрлашди. "Қойилмақом икки йил учун раҳмат ва омад", - деб ёзади Рустам Ашурматов инстаграмдаги ўз саҳифасида.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ашурматов фаолиятини К1 Лига иштирокчиси бўлган "Канвон" клубида давом эттиради.
"Канвон" клуби 2008 йилда ташкил топган, ўз уй ўйинларини 20000 томошабинга мўлжалланган "Чунчон Сонгам" стадионида ўтказади. 2020 йилги мавсумда клуб К1 Лигада 7-ўринни эгаллади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии