RU

Последние новости

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз" Новости

Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"

"Рубин" клуби ва миллий терма жамоамиз ҳимоячиси Рустам Ашурматов терма жамоамиз йиғинида ОАВга кичик интервью берди.

- Миллий терма жамоамиз навбатдаги йиғинни бошлади. Олдиндаги йиғин ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? Терма жамоада кайфият қандай?

- Кайфият аъло. Жамоамиз бугун йиғилди. Тайёргарликни бугундан бошлаймиз.

- Олдиндаги икки учрашув ҳақида гапириб ўтсангиз? Шимолий Корея ва Қирғизистон терма жамоаси бизга рақиблик қилади.

- Ҳар доимги жавобни айтаман. Мақсадимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш, шу сабаб барча рақибдан устун бўлишимиз керак. Барча рақибларга қарши жиддий тайёргарлик кўрамиз ва максимал натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Икки йил аввалги интервьюлардан бирида 1,5-2 йилда терма жамоамиз энг оптимал спорт формасига эга бўлади дегандингиз. Терма жамоамиз ўзимизнинг энг кучли версияга яқинлашдими?

- Ҳозир бир нима дейиш қийин. Барча легионерларимиз ва Суперлигамиздаги футболчилар ўз клубларида яхши ўйин намойиш этишмоқда. Дастлабки учрашувдан сўнг саволингизга тўлиқ жавоб бера олсак керак.

- Дастлабки рақибимиз КХДР ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Шимолий Корея жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Энди машғулотларни бошлаймиз ва маълумотларга эга бўламиз. Ҳозирча улар ҳақида кўп нарсани билмаймиз.




Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика