Рустам Ашурматов жароҳат олди
23 сен 2022 19:12
Новости
Рустам Ашурматов жароҳат олди
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов Камерунга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олди.
Терма жамоамизнинг марказий ҳимоячиси учрашувнинг 61-дақиқасида Жорж Манжек билан тўқнашиб кетди. Ашурматовга майдонда анча вақт тиббий ёрдам кўрсатилди. Шундан сўнг унинг ўрнига Абдулла Абдуллаев майдонга туширилди.
Ҳозирча ҳимоячимизнинг қачон сафга қайтиши номаълум.
Катта эҳтимол билан, Ашурматов Коста-Рикага қарши баҳсни ўтказиб юборади.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии