RU

Последние новости

08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйнидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   1 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   1 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  16 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  25 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  11 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1

Рустам Ашурматов: "1-2 йилдан сўнг оптимал ҳолатда бўлишимиз керак" Новости

Рустам Ашурматов: "1-2 йилдан сўнг оптимал ҳолатда бўлишимиз керак"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Рубин" билан 3,5 йиллик шартнома имзолаган ҳимоячи Рустам Ашурматов Қозоғистон билан баҳсдан кейин (2:0) фикрларини билдирди.

- Уч ҳимоячи билан ўйнаш жамоага муаммо туғдирмаяптими? Бу тактик схема майдондаги ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатига қандай таьсир қилмоқда?

- Биринчи навбатда, бу муррабий қарори. Нечта ҳимоячи бўлишидан қатьи назар тактикани муррабий танлайди, биз ўйинчилар эса тактикага мослашишимиз керак. Шунинг учун қийин ёки осон деб айта олмайман. Муррабий кўрсатмаларига қулоқ тутишга қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

- Қозоғистон терма жамоаси билан ўйинда уч марказий ҳимоячи билан ўйнаш қарорига нима сабаб бўлди? Қўшниларимизнинг яхши жисмоний ҳолатда эканлиги бунга сабаб бўлдими? 

- Қозоғистон билан учрашувда уч ҳимоячи билан ўйинни бошлаш, айнан шу ўйин учун атайлаб тайёрланган қарор деб ўйламайман. Бу жамоамизнинг анъанавий тактик схемаси. Коста-Рика билан бўлган учрашувда ҳам уч ҳимоячи билан ўйнаган эдик.

- Ҳимоямиз кучли рақибларга қарши ҳам уч марказий ҳимоячи билан ўйнаши қанчалик тўғри деб ўйлайсиз? Масалан, Россия билан?

- Жамоамиз муррабийи Россия терма жамоаси тактик схемаси ва ўйин чизгисини ўрганиб чиқмоқда. Буни бизга ҳам тушунтиришни бошлади. Ҳозирча тактик схемамиз ўзини оқлаяпти.

- Терма жамоада бирга, лекин клубларда бир-бирингизга рақибсизлар. Бу ҳолат терма жамоа йиғинлари вақтида жамоага қандай таъсир ўтказади? Ҳимоячилар ўртасида муносабат қандай?

- Жамоада кайфият ажойиб. Биз терма жамоа номини ҳимоя қиламиз. Олдинда катта турнирлар кутиб турибди. 1-2 йилдан сўнг оптимал ҳолатда бўлишимиз керак. Умид қиламанки, ўша вақтга келиб муррабий жамоага ўз ғояларини сингдириб бўлади.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика