RU

Последние новости

16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  1 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  2

Рустам Акрамовнинг ёрқин фаолиятини ёдга оламиз Новости

Рустам Акрамовнинг ёрқин фаолиятини ёдга оламиз

15 февраль куни 1994 йилги Осиё ўйинларида Ўзбекистон термаси мураббийи сифатида тарихий ғалабага эришган Рустам Акрамов вафот этди.

Рустам Акрамов 1948-йил 11-августда Тошкент вилоятининг Янгибозор шаҳарчасида туғилган. 1970-йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг футбол факультетини тамомлаган. Шунингдек, Москвадаги жисмоний тарбия институтида аспирантурада таҳсил олган. 1975-йилда “Селекция усуллари ва терма жамоаларни тайёрлаш бўйича тадқиқотлар” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Аспирантурани тугатгач, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида ўқитувчи бўлиб ишлаган, илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланган. 1978-йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти кафедра мудири лавозимига тайинланган. Бу лавозимда 1987-йилгача ишлаган. 1984-йилда доцент илмий унвонини олган. 1987-1989-йилларда Жазоир миллий университетининг футбол кафедраси профессори бўлган. Ўша йилларда Франциянинг “Бордо” футбол клубида мураббийлик маҳоратини оширган.

Рустам Акрамов 1967-1973-йилларда Тошкентнинг “Политотдел” ва “Пахтакор” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 1974-йилга келиб мураббийлик фаолиятини бошлаган ва Москванинг “ЦСКА” клубининг ёшлар таркибига устозлик қилган.

Рустам Акрамович 1990-йиллар бошида Жазоирда ишлаган, “УСМ Алгер” клубига (1990-1991) мураббийлик қилган ва Жазоир терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаган.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, 1992-йили футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ташкил этилди. Янги жамоага Рустам Акрамов мураббий этиб тайинланди. Унинг раҳбарлигида Ўзбекистон терма жамоаси Марказий Осиё кубоги ғолибига айланди.

1994-йилда Ўзбекистон терма жамоаси Мустақиллик кубоги халқаро турнирида ғолибликни қўлга киритди. Йил якунига кўра, Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси финалда Хитой терма жамоасини мағлуб этиб, турнир чемпиони бўлди.

Шу билан бирга, Рустам Акрамов Тошкентнинг “Пахтакор” клубига мураббийлик қилган.

Ўзбекистон терма жамоаси Хиросимадаги турнирдаги ғалабасидан сўнг, Рустам Акрамов давлатимизнинг “Шуҳрат” медали билан тақдирланди ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” унвонига сазовор бўлди.

1995-йилда Рустам Акрамович Ҳиндистон терма жамоасини бошқаришга таклиф қилинган. 1997-йилгача Ҳиндистон терма жамоасида ишлаган. 1998-йилда ОФКнинг техник директори этиб тайинланган. Бундан ташқари, у Ўзбекистон футбол федерациясида терма жамоалар маркази техник директори лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Рустам Акрамов футболга оид 30 дан ортиқ асар, 100 га яқин илмий мақола ва 6 та китоб ёзган.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика