RU

Последние новости

19:30Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  5 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  0 19:03"Металлург" - "Навбаҳор" 0:1. Матнли трансляция  36 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  4 18:10Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (онлайн ҳисоб)  4 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  13 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  15 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  14 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  3 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0

Рустам Акрамов: "Ноябрда тайёргарлик бошланганида натижа бошқача бўларди" Новости

Рустам Акрамов: "Ноябрда тайёргарлик бошланганида натижа бошқача бўларди"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Уммондаги иштироки етарлича эътирозларга сабаб бўлмоқда.
ЎФФ терма жамоалари техник директори, ёшларимиз билан Уммонга бирга бориб келган мутахассис Рустам Акрамовдан айнан шу мавзуда интервью олдик.

- Рустам ака, терма жамоамизнинг муваффақиятсиз иштирокини бевосита қатнашчи сифатида қандай баҳолайсиз?

- Ҳозир нимаики гапирсам, ўқувчиларга баҳонадек туюлиши мумкин. Лекин айтар сўзларим факт ва буни инкор этиб бўлмайди. Нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё давлатларида ҳам миллий чемпионат ўйинлари ноябрь ойида ўз якунига етади. Табиийки, қиш қуруқ ва совуқ келади. Бу пайтда аксарият футболчиларимиз таътилга чиқишади ва асосан январь ойидан машғулотларга қайтилади. Ўзи азалдан январь ойи биз учун ноқулай вақт бўлиб келган. Мен Уммонда ОФК вакиллари билан учрашувимиз чоғида ҳам бу ҳақда айтдим ва январь ойида мусобақа ўтказиб бўлмаслигини қайта-қайта таъкидладим. Кейин бу пайтда клублардан терма жамоага номзод футболчиларни ҳам олиб кетиш нотўғри. Шу масалада Саудия Арабистони футбол федерацияси ва мамлакат клублари ўртасида можаро ҳам юзага келди. Клублар ўз футболчиларини терма жамоа ихтиёрига қўйиб юборишни исташмади. Федерация эса буни талаб қилди. Хуллас, охирида бир тўхтамга келишди. Бундай ҳолатлар бошқа терма жамоаларда ҳам кузатилган. ОФК вакилларига қитъа чемпионатини апрель ойида ўтказиш энг мақбул вақт эканлигини айтдим...

- Шундай дейсиз-у, лекин миллий терма жамоамиз 2011 йилги Осиё Кубогига бир ойдан ошиқроқ вақт мобайнида муносиб тайёргарлик кўриб, якунда ижобий натижа қайд этганди. Буни ёддан чиқармадингизми?
- Тўғри, натижамиз ижобий бўлганди. Лекин мусобақадан кейин асосий таркибнинг бир неча нафар футболчилари жароҳат олиб, сафдан чиқишганди. Бир мусобақага бир ой давомида кучли босим остида тайёргарлик кўрасиз. Бу ўз натижасини беради, аммо март ва апрель ойларига бориб, ўша футболчиларда толиқиш аломатлари кўзга ташланиб қолади. Жароҳат олишга мойил бўлиб қолишади. Буни амалиётда ҳам кўрдик.

- Сизнингча, бош мураббий терма жамоани бошқаришга муносибми?

- Ҳа. Шахсан мен шундай деб ўйлайман. Шуҳрат менинг шогирдим ва мен унинг имкониятларини жуда яхши биламан. Қолаверса, Евстафеев билан ҳам жуда яхши муносабатдалар. Ўзлари ҳам бу мусобақадан тўғри хулоса чиқариб олишгани аниқ. Энди ўйинларни кўрган бўлсангиз, уччала учрашувда ҳам дарвозани ишғол қилиш учун кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Аммо вазиятни голга айлантира олмаслик панд берди. Лекин мутахассис сифатида бир нарсани тан оламан, ноябрь ойидан тайёргарликни бошлаганимизда натижа умуман бошқача бўларди. Уммондан соврин ўринлар ёки бирйўла кубок билан қайтармидик? Аммо бунинг ҳисобига футболчиларни йўқотардик. Ўз клубларига керак пайтда ярамай қолишарди.  

- Муваффақиятсизликдан хулоса чиқариладими?
- Албатта, хулоса чиқарамиз. Биз ОФКга бундай нуфуздаги мусобақаларни январь ойида ўтказмаслик бўйича расмий мурожаат билан чиқмоқчимиз.

Ҳали бу мавзу жуда кўп муҳокама қилинади. Биз кўпроқ бу муҳокамани ЎФФ ҳамда Терма жамоалар маркази мутасаддилари қилишларини истардик. Чунки, биз таҳлил қилганимиздан фойда йўқ. Уммондаги Осиё чемпионати биз учун яхшигина сабоқ бўлиши лозим. Олдинда Олимпиада ўйинларининг саралаш учрашувлари кутиб турибди. Агар шу зайлда ишлашда ва муносабатда бўлишда давом этилса, натижа қандай кўринишда бўлиши кундек равшан.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика