RU

Последние новости

10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  6 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  4 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  11 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, сўнгги тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  4 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  1 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  4 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  5 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1

Рустам Абдуллаев: "Жамоаларнинг даражасидаги тафовут ўз сўзини айтди" Новости

Рустам Абдуллаев: "Жамоаларнинг даражасидаги тафовут ўз сўзини айтди"

Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" (3:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Рустам Абдуллаев иштирок этди.

"Нима дейиш мумкин? "Насаф" бу - "Насаф"! Қаршиликлар ОЧЛда ўйнайдиган юқори даражадаги жамоа ҳисобланишади. Улар бугун ўзларининг юқори маҳоратлари эвазига ғалаба қозонишди. Тажриба ўз сўзини айтди. "Насаф" жамоаси кўп йиллардан буён шаклланиб бораётган кучли рақиб. Жамоаларнинг даражасидаги тафовут борлиги аниқ ва буни тан оламан. Ўйиндан олдин ҳам "Насаф" биздан кучлилигини йигитларга айтиб ўтгандим. Футболда ҳар хил воқеалар бўлади. Агарда жипслашиб ҳаракат қилганимизда, ўз имкониятларимиздан тўлиқ фойдалана олганимизда балки керакли натижани қўлга киритишимиз мумкин эди. Учрашувда битта яхшига вазият юзага келганди. Ўша имкониятдан Дониёр унумли фойдалана олганида, балки ўйин умуман бошқача бўлармиди. "Насаф" гол ўтказиб юборганида истайдими-йўқми тезкор ўйнарди. Умуман баҳс бошқача кечиши мумкин эди. Иккинчи турни ўтказиб юборганимиз ҳам озгина бўлсада жамоага руҳий томонлама билинди. Лекин буни сабаб деб кўрсата олмайман. Тан олиш керак, "Насаф" биздан кучлироқ эди. Биринчи бўлимда кўпгина вазиятларда Бакланов бизни қутқарди. Шу фурсатдан фойдаланиб, "Қўқон-1912" жамоасини қўллаб-қувватлаш учун узоқ йўл босиб келган барча мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчи эдим", - дея гап бошлади Рустам Абдуллаев.

- Сиз ўз вақтида "Насаф"да тўп тепгансиз. Аввалги жамоа билан ҳозирги "Насаф" қанчалик ўзгарган?

- Аввало мана шу ўтирган жойимиз, стадионни қаранг. Клубни инфраструктурасини қаранг. У пайтдаги жамоа билан ҳозиргисини таққослаб бўлмайди. Қашқадарёнинг аввалги ҳокими раҳматли Нуриддин ака Зайниевнинг хизматлари катта бўлган. Бу мани шахсий фикрим. Биз ҳам ҳавас қиламиз бунақа нарсаларга. Мен "Насаф"да бундан 15 йилча олдин ўйнагандим. Бу оз фурсат эмас. Футбол йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Лекин футболчиларнинг маҳорати бўйича бир нарса дея олмайман. Бунинг учун ҳозирги даврда ўйнаб кўришим керак бўларди. Лекин битта камчилик бу - ҳужумчилар. Мен ҳам ҳужумчи бўлганман. Ҳужумчи деганини ўзининг услуби бўлиши шарт. Яъни қандай, агарда ҳимоячи билан юзма-юз келганда уни алдаб ўта олиши лозим. Ҳужумчи дегани "финт" ишлатишни билиши керак. 

- Клубнинг молиявий имкониятлари қандай?

- Маош ва мукофот пулларини вақтида оляпмиз. Ҳаммаси жойида. Энди молиявий имкониятларимиз "Насаф", "Бунёдкор", "Пахтакор" ёки "Локомотив" клублариникидек эмаску. Лекин ҳаммаси ўз вақтида бажарилмоқда. Асосийси эътибор жуда кучли. Раҳбарият ва маҳаллий ишқибозларнинг юқори эътиборини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Иккинчи турда "Пахтакор" билан ўйинимиз бўлмади. Энди "Андижон" билан бўладиган баҳсда катта аншлаг бўлади деб ўйлайман. Қўқон халқи катта футбол ҳавосини соғиниб қолишган.

"Насаф" ФК матбуот хизмати ҳамкорлигида тайёрланди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика