RU

Последние новости

18:22Бобир Абдихолиқов: "Нефтчи"га ўтганим йўқ"  1 18:09"Рома" — "Болонья". Таркиблар маълум  3 18:07"Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:02Расман: Остон Ўрунов МТЖнинг Қатар ва КХДРга қарши ўйинларида иштирок этмайди  4 17:30Суперлига. "Андижон" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  3 17:23"Насаф" Ўзбекистон чемпиони совринини қабул қилиб олган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 17:05РПЛ. ЦСКА 84-дақиқада урилган гол эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Файзуллаевдан ассист  5 16:34"Спартак" — "Акрон". Шерзод Эсанов захирада  0 16:00ҚПЛ. "Қайрат" ва Йўлдошев — Қозоғистон чемпиони!  2 15:58ҚПЛ. "Ордабаси" ўз уйида "Елимай"дан устун келди, Умаров 77 дақиқа ўйнади  1 15:4737 ёшли Бабел фаолиятини якунлаганини эълон қилди. "Ливерпуль" собиқ ўйинчиси хайрлашув фильмини чиқаради  2 15:15"Манчестер Юнайтед" қишда "Ювентус" футболчисини харид қилмоқчи  1 15:00Ўзбекистон МТЖ асосий футболчиси Қатар ва КХДР билан ўйинларда майдонга туша олмайди   20 14:47Эшитдик-да! "Насаф" футболчиларига чемпионлик учун автомобиль берилади  7 13:20"Насаф" чемпионлигининг сири нимада?  15

Рустам Абдуллаев: “Курашмасдан ютқазсак мухлислар бизни кечирмайди” Новости

Рустам Абдуллаев: “Курашмасдан ютқазсак мухлислар бизни кечирмайди”

Куни-кеча Қўқонга сафар уюштирган чоғимизда табиийки жамоа бош мураббий Рустам Абдуллаев билан ҳам суҳбатлашдик.
Унинг айтишича, Вадим Абрамов жамоасига қарши ўйинларга ҳам фақат “жанг” қилиш учун майдонга тушилар экан. Бошқача айтганда, олдиндан таслим бўлиш йўқ деб қўшимча қилди Рустам Раҳмонович. Келинг қолганини қуйида ўқийсиз.

- Узоқ давом этган таътилдан сўнг йигитларни 20 декабрь кунидан бошлаб, Қўқонда йиғдик. Раҳбарият барча шароитни яратиб берган. Вақтинчалик базаси сифатида ушбу “Bowling” меҳмонхонасидан фойдаланиб турибмиз. Кўриб турганингиздек, шароитлар жуда яхши. Хоналар иссиқ. Жамоанинг овқатланиши ҳам яхши. Насиб қилса январь ойидаги йиғинда ҳам шу ерда истиқомат қиламиз. Дастлабки босқич йиғинини тикланиш жараёни дейиш мумкин. Унда футболчиларни навбатдаги бошланадиган йиғинга тайёрлаш бўлади. Ушбу йиғин давомида биз асосан Фарғона вилоятидаги ўйинчиларни кўрикдан ўтказишни режалаштирганмиз. Кейин йиғинда география кенгайиб, бутун водийдан ўйинчиларни кўрикка таклиф этамиз. Шунда ҳам ўзимизга маъқул келганларини. Аста секин пойтахтдан ҳам футболчиларни йиғинга жалб этиб, ўзимизга маъқул келганлари билан шартнома имзолаймиз.

- Селекция жараёнида имкониятимиздан келиб чиқиб иш тутамиз албатта. Негаки биз таркибда кўришни истаган футболчининг нархи қиммат туриши мумкин. Олдин ҳам айтганман, мен жамоага ҳар томонлама ёрдам берадиган ва курашга чанқоқ йигитларни оламан.

- Бу йил таркибимизда харакат қилганларнинг 60-70 фоизи олиб қолинади. Уларнинг аксарияти билан бирин-кетин шартнома имзоланмоқда. Бирор бир футболчини кетди деб айтишни истамас эдим. Бундайлар билан дўстона хайрлашяпмиз.

- Легионерлар ҳам олиб келишимиз мумкин. Агарда ўзимиздаги ўйинчилардан талабимизга мос тушадиганларини топа олмасак, имкони бўлса хориждан ҳам ёш ва тиришқоқ легионер олиб келишимиз мумкин. Легионер албатта маҳаллий ўйинчиларга ўрнак бўлиши шарт! Буни йиғинлар давомида аниқлаб борамиз.

- Мураббийлар штаби ҳам деярли аниқ. Арам Ананяндан ташқари ўз вақтида “Қўқон-1912”да ўйнаган ва мухлисларга яхши таниш бўлган Муҳсин Низомиддинов билан Муҳаммад Иноғомов ҳам келаси йил мураббийлар штабида бўлади. Ҳа, Дилшод Нуралиевга ҳам таклиф билан чиққанмиз. У кишининг ёши мендан катта. Бой тажрибаси асқотиши аниқ. Агарда Нуралиев таклифимизни қабул қилиб, жамоамизга келиб ишласа фақат хурсанд бўламиз. У киши нафақат футболчиларга балки ўсиб келаётган ёш мураббийларимиз ва қолаверса ўзим учун ҳам мактаб бўлади. Лекин бу масала ҳозирча аниқ бўлиб улгурмади.

- Тўғри, Вадим Абрамов билан илгари ҳамкорликда ишлаганмиз. Кўз тегмасин ҳалигача муносабатларимиз яхши. Лекин дўстлик иш пайтида бўлмайди. Унинг жамоасига қарши ўйинларга ҳам фақат ижобий натижа учун тушамиз. Олдиндан таслим бўлиш йўқ. Қуръадан кейин Вадим Карленович ҳазиллашиб, 10-турда Тошкентда учрашамиз экан деди. Мен ҳам қизиқ бўлишини айтдим. Сизга шуни айтишим мумкинки, нафақат унинг жамоаси билан балки ҳар бир ўйинда “жанг” қиламиз. Курашмасдан енгилсак, мухлислар бизни кечирмайди. Биласизми илгари биз “Пахтакор” ёки шунга ўхшаш гранд клубларга қарши ўйинларга ўзимизни тайёрлай олардик. Мураббийнинг тайёрлаши иккинчи даражали бўлиб қоларди. Демоқчиманки, ҳозир таркибимиздаги аксарият ўйинчилар олий лигада ўйнамаган. Улар ўзларини айнан гранд клубларга қарши ўйинларда кўрсатиши керак.  

- Қўқон аҳли футболни қадрлайди. Бу йил ҳам ҳар бир уй ўйинимизга кўплаб ишқибозлар ташриф буюрди. Табиийки келаси йил ҳам бундан кам бўлмайди. Уларнинг далдаси футболчиларимизни “югуртириб” юборади.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика