RU

Последние новости

23:45ЕЧЛ. Нимчорак финал тақвими маълум қилинди  0 23:15Озарбайжон. "Сумқайит" сўнгги дақиқадаги пенальти сабаб мағлуб бўлди  0 22:55"Навбаҳор" назорат ўйинида ғалабага эришди  1 22:35Эрон. Ўткир Юсупов жамоасидан йирик ғалаба  1 22:13"Бунёдкор" Туркияда "Арсенал"ни мағлуб қилди  1 21:50Саудия Арабистони. Легионерларнинг голлари "Ал Аҳли"га ишончли ғалаба тақдим қилди  1 21:25Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"  5 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Иттифоқ" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 20:55Аморим: "Муаммо кўп, ечим йўқ"  4 20:27Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Ростов"га мағлуб бўлди  2 20:05Расман: "Нефтчи"га қўйилган трансфер тақиқи бекор қилинди  9 19:49Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг "Реал"дан учралган мағлубияти сабабларини айтди  8 19:23"Манчестер Юнайтед" "Реал" ва "Барселона" футболчиларига қизиқмоқда  4 18:58"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди  5 18:30Стоунз узоқ муддатга сафдан чиқди  16

Рустам Абдуллаев: “Йигитлардаги ғалабага бўлган иштиёқ мени хурсанд қилди” Новости

Рустам Абдуллаев: “Йигитлардаги ғалабага бўлган иштиёқ мени хурсанд қилди”

“Қўқон-1912” – “Шўртан” (2:1) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Рустам Абдуллаев иштирок этди.
- Ўйинни ўзинглар ҳам кўрдинглар, биринчи бўлимда вазиятлар реализацияси бўлмади. Озгина омадимиз келмади. Лекин яхши ютиб олдик. Битта нарсага хурсанд бўлдимки, йигитларда ғалабага бўлган иштиёқ юқори кўринди. Ўйинда ютишга интилиш бўлди. Учрашув муҳим эканлигини билиб ҳаракат қилишди – дея гап бошлади Абдуллаев.

- “Шўртан” ўйини ҳақида фикрингиз қандай?   
- Бу жамоа чемпионатни биринчи ўринда якунлашга яқин. Бизга енгиллик томони шу бўлдики, “Шўртан” муддатидан олдин элита йўлланмасини расмийлаштирди. Яхши жамоа эканлиги кўриниб турибди. Таркибида 3-4 нафар ўйинчиларнинг ҳаракатлари менга ёқди.

- Жамоангизни қолган 3та ўйинда битта дуранг ҳам олий лигага олиб чиқади...
- Ҳа. Лекин шунга қарамай биз барча ўйинларда ютиш учун майдонга чиқамиз. Чунки ютсак, мукофот пули оламиз. (Кулиб) Чемпионат тугагач деярли 4 ой давомида мукофот пулисиз ишлаймиз. Шунинг учун олдимиздаги 3та ўйинда ҳам ғалаба қозониб мукофот пулларини олишга ҳаракат қиламиз.   
- “Қўқон-1912”ни олий лигада ўйнашга тайёр деб ҳисоблайсизми ёки қандайдир муаммолар борми?
- Бу саволга жавоб беришга бироз эрта деб ўйлайман. Чемпионат тугаб бормоқда. Олдин мавсум поёнига етсин, кейин ҳаммасини ўйлаб кўрамиз. Лекин келаси йил ҳам муносиб иштирок этиш учун ҳаракат қиламиз.

- Иккинчи босқичда таркибга Дониёр Усмоновнинг келиб қўшилиши жамоани кучайтирди. Унинг келгуси  тақдири қандай кечади?   
- Билсанглар керак, бу ерга келишдан олдин “Локомотив”да ишлагандим. Шунда Усмоновнинг имкониятларини яхши билардим. “Қўқон-1912” бошқарувини қўлга олганимдан сўнг эса Дониёрни “Локомотив”дан мавсум охирига қадар ижарага олдик. Мана кўряпсизлар деярли барча ўйинда гол уриб келмоқда. Лекин уни келаси мавсум ҳам жамоамизда қолади деб айта олмайман. Унга ҳозирда 3-4та клуб қизиқиш билдирмоқда. Агарда “Локомотив” Усмоновни ўз сафига қайтариб олмаса, “Қўқон-1912”да олиб қоламиз. Бундан ўйинчини келаси йил ҳам жамоамда кўришни хоҳлайман.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика