RU

Последние новости

14:51Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия устидан иродали ғалабага эришди  6 14:37"Гамбург" футболчиси бир кечада икки марта ҳибсга олинди  0 14:08"Реал" МЮ футболчисига даъвогар  1 13:40"Қайрат" дарвозабони Чемпионлар Лигасининг энг яхши уч футболчиси қаторига кирди  2 13:12Самвел Бабаян: "Барча жамоаларнинг моддий-техник базаси сезиларли даражада ўсди"  5 12:45Мбаппе ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин "Реал"ни танқид қилди  7 12:20Ўзбекистонда 2025 йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 12:15Элдор Шомуродов — 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий!  4 11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  0 11:20Расман: "Бухоро" ва "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал"га ўтди  2 10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  2 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  6 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2

Рустам Абдуллаев: "Бугун майдонга ютиш учун чиққандик" Новости

Рустам Абдуллаев: "Бугун майдонга ютиш учун чиққандик"

"Қўқон-1912" - "Пахтакор" (2:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида майдон эгалари бош мураббийи Рустам Абдуллаев иштирок этди.
“Гарчи бугунги рақибимиз ҳам чемпионат пешқадами бўлсада, майдонга ғалаба қозиниш учун чиқққандик. Чунки ишқибозларимиз ғалабали ўйинларни соғиниб қолишганди. Уларни уч очко билан хурсанд этиш учун йигитлар қўлларидан келганича ҳаракат қилди. Уларга бунинг учун раҳмат айтаман”, - дейди Рустам Абдуллаев.

- Аввал ҳам айтганман биз ўйин бўйича ютқазмаяпмиз. Бугун ҳам ўйлайманки, майдонда рақибдан қолишмадик. Афсуски қўшимча дақиқада гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқардик. Жуда аламли бўлди.

- Ҳакамлар ишини муҳокама қилмайман. Мени тўғри тушунинг.

- Бундан кейин "Қўқон-1912" жамоасини мен бошқараманми ёки бошқа мураббийми мухлислар оғир кунда ҳам қўллаб-қувватлашини истардим. Жамоа узоқ йиллик танаффусдан сўнг энди бу йил олий лигада ўйнашни бошлади. Барқарор жамоа шакллантириш учун камида 3 йил керак бўлади. Футболчиларни ҳам тўғри тушуниш керак. Уларни трибунадан туриб шахсиятига тегадиган сўзлар билан хақорат қилиш ярашмайди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика