RU

Последние новости

12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  2 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  4 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  15 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4

Руслан Вагапов: "Навбаҳор"ни олий лигада олиб қолишга уринамиз" Новости

Руслан Вагапов: "Навбаҳор"ни олий лигада олиб қолишга уринамиз"

“Навбаҳор” жамоасининг тажрибали ярим ҳимоячиларидан бири Руслан Вагапов “Андижон”га қарши сўнгги тур учрашуви ва 28 ноябрь куни Тошкентда “Норин” жамоаси билан ўтадиган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

- Чемпионатнинг сўнгги ўйинида “Андижон” клуби меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида ютқазган бўлсакда 15-ўринни сақлаб қолишга эришдик. Андижондаги учрашув анча қийин ва кескин руҳда ўтганлигини айтиб ўтиш жоиз. Баҳс давомида биз ҳам, улар ҳам гол уришлари мумкин эди. Мезбонлар бир бор муваффақият қозонишга муваффақ бўлишди. Улар ҳаттоки иккинчи голни уришлари мумкин эди. Аммо, амалда бундай бўлиб чиқмади. Олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолиш учун энди “Норин” жамоаси билан баҳс олиб борамиз. “Навбаҳор”ни кейинги йили ҳам олий лигадаги фаолиятини таъминлаш учун бор куч маҳоратимизни ишга соламиз. Жамоада янги иш бошлаган Илҳом Мўминжонов кўп нарсаларни ўзгартириб юборди. Машғулотлар жараёни ҳам қизиқарли руҳда ўтмоқда. Ўйлашимча ҳаммаси яхши бўлади", - дейди Вагапов.


"Навбаҳор" матбуот хизмати

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика