RU

Последние новости

09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  1 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   0 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  6 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   4 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  31 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  12 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  3 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  2 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3

Руслан Розиев: "Зенит" каби кучли рақиблар билан ўйинлар ҳар доим фойдали" Новости

Руслан Розиев: "Зенит" каби кучли рақиблар билан ўйинлар ҳар доим фойдали"

"Пахтакор" жамоаси бугун хориж йиғини доирасидан ўрин олган илк ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоасига қарши кечган ўйинда "шерлар" йирик ҳисобда(0:3) енгилишганига қарамасдан ишончли ҳаракат қилишга интилишди. Бош мураббий Питер Хюистра иккинчи бўлимда бир қатор ёш футболчиларга имконият тақдим этди. Шулардан бири бўлган Руслан Розиев ушбу баҳсдан сўнг сайтимизга қисқа фикрларини билдирди. 


"Бундай юқори даражадаги жамоаларга қарши тўп тепиш доим ёқимли бўлган. Иккинчи бўлимда асосий таркиб учун курашаётган ёш футболчилар майдонга туширилди. "Зенит" каби кучли рақиблар билан ўйинлар ҳар доим фойдалидир. Яхши таассуротлар қолди, дея оламан.

Майдонга тушишимиздан олдин мураббий биринчи бўлимдагидек кўрсатма берди. Фақат ишончли ҳаракат қилишимизни айтди, холос. Кейинги учрашувни Москванинг "Спартак" жамоасига қарши ўтказамиз. Бу жамоа ўтган йилгидан кучайган. Ўшанда мен Россиядаги ўйинда иштирок эта олмагандим. Умид қиламанки эндиги сафар Тедеско шогирдларига қарши майдонга тушиш насиб қилади. Албатта, биринчи ўринда реванш олиш сўнг ғалаба қозониш учун тўп тепамиз. Мазкур учрашувдаги ғалаба нафақат биз, балки, бутун Ўзбекистон учун завқли бўлади",- дейди Руслан Розиев.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика