RU

Последние новости

00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 0:1 (Матнли трансляция)  23 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  0 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  3 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  4 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  10 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  9

Руслан Розиев: "Зенит" каби кучли рақиблар билан ўйинлар ҳар доим фойдали" Новости

Руслан Розиев: "Зенит" каби кучли рақиблар билан ўйинлар ҳар доим фойдали"

"Пахтакор" жамоаси бугун хориж йиғини доирасидан ўрин олган илк ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоасига қарши кечган ўйинда "шерлар" йирик ҳисобда(0:3) енгилишганига қарамасдан ишончли ҳаракат қилишга интилишди. Бош мураббий Питер Хюистра иккинчи бўлимда бир қатор ёш футболчиларга имконият тақдим этди. Шулардан бири бўлган Руслан Розиев ушбу баҳсдан сўнг сайтимизга қисқа фикрларини билдирди. 


"Бундай юқори даражадаги жамоаларга қарши тўп тепиш доим ёқимли бўлган. Иккинчи бўлимда асосий таркиб учун курашаётган ёш футболчилар майдонга туширилди. "Зенит" каби кучли рақиблар билан ўйинлар ҳар доим фойдалидир. Яхши таассуротлар қолди, дея оламан.

Майдонга тушишимиздан олдин мураббий биринчи бўлимдагидек кўрсатма берди. Фақат ишончли ҳаракат қилишимизни айтди, холос. Кейинги учрашувни Москванинг "Спартак" жамоасига қарши ўтказамиз. Бу жамоа ўтган йилгидан кучайган. Ўшанда мен Россиядаги ўйинда иштирок эта олмагандим. Умид қиламанки эндиги сафар Тедеско шогирдларига қарши майдонга тушиш насиб қилади. Албатта, биринчи ўринда реванш олиш сўнг ғалаба қозониш учун тўп тепамиз. Мазкур учрашувдаги ғалаба нафақат биз, балки, бутун Ўзбекистон учун завқли бўлади",- дейди Руслан Розиев.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика