RU

Последние новости

14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  0 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  0 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  6 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  23 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9

Руслан Розиев: “Сафар олдидан ажойиб ҳолатдамиз” Новости

Руслан Розиев: “Сафар олдидан ажойиб ҳолатдамиз”

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ноябрь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Ушбу тайёргарлик доирасида терма жамоамиз кеча “Бунёдкор” академияси майдонида Бирлашган Араб Амирликларининг худди шу ёш тоифасидаги терма жамоасини билан ўртоқлик учрашуви ўтказди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қизиқарли руҳда ўтган учрашувдан сўнг терма жамоа аъзоси Руслан Розиев билан суҳбатлашдик

- Руслан, аввало баҳс ҳақида қисқа фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Ажойиб ўйин бўлди. Ғалаба қозондик. Саудия Арабистони сафаридан олдин мукаммал ҳолатдамиз. Мусобақага муносиб ҳозирлик кўрдик. Мақсад битта- ғалаба.

- Учрашувнинг қолган қисмида темп бироз пасайгандек кўринди. Бу рақибга қарши ишланган алоҳида тактика эдими?

- Рақибимизда ғалабага интилиш ва иштиёқ кучли эканлиги кўринди. Об-ҳаво ҳам таъсир қилди.

- Биламиз сизда узоқдан йўлланадиган яхшигина зарбаларингиз бор. Аммо, оҳирги ўйинларда бунга гувоҳ бўлмаяпмиз негадир...

- Тўп билан эркин муомала қилишга имкон топилмаяпти. Вазият бўлиши ҳамоноқ ўзимни услубимда зарбалар йўллайман.

- Йиғинга қўшилмаган Абдувоҳид Неъматов ва Хожимат Эркиновлар ҳам жамоа билан мусобақага борадими?

- Албатта. Суперлига тур ўйинлари ўз ниҳоясига етгач ихтиёримизга қўшилишади ва биз билан Саудияга Арабистонига боришади.


Абдулазиз суҳбатлашди



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика