RU

Последние новости

16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39"Андижон" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  2 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:53Суперлига. "Олимпик" - "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  1 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  12 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  24 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  6 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7

Руслан Корян: "5:0 ҳисоби бежиз қайд этилмади" Новости

Руслан Корян: "5:0 ҳисоби бежиз қайд этилмади"

«Локомотив» жамоаси Осиё Чемпионлар Лигаси 4-турига келибгина илк ғалабасини қўлга киритди.
Вадим Абрамов шогирдлари Қатарнинг «Ал-Садд» клубига қарши ажойиб ўйнашди ва 5:0 ҳисобини қайд этишди. Бу рақибларнинг илк учрашувларида «темирйўлчилар» соф шармандаликка учрашганди - 2:6. Қатардаги «жимжимадор» мағлубиятдан сўнг табиийки, футболчилар кескин танқид остида қолишди. Мана, «Локо» футболчилари бунга муносиб жавоб беришди. Учрашувдаги сўнгги голни легионер ҳужумчи Руслан Корян ўз номига ёздириб қўйди. Хўш, унинг ўзи ўйин ҳақида нима дейди?

- Руслан, аввалига «Ал-Садд»га қарши ўйиндан олган умумий таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...


- Ғалаба биз учун ғоят муҳим эди. Қатардаги биринчи ўйиндан кейин имкониятларимиз анча пасайган ва ортга йўл қолмаганди. Қисқаси, 3 очко олишимиз шарт эди. Мана, футболчиларимиздаги иштиёқ ва характернинг яхши уйғунлаштирилгани самара берди ва вазифани мақтанарли даражада уддаладик.

- Учрашувдан олдин шундай йирик ҳисобда ғалаба қозонишни хаёлингизга келтирганмидингиз?

- Албатта, йўқ. Энг муҳими ғалаба эди. Қандай ҳисоб бўлмасин, 3 очко олишимиз талаб этиларди. Айнан шунга катта урғу қаратган ҳолда ўйнадик.

- Сизнингча, «Ал-Садд» яхши ўйнамадими ёки «Локомотив» ўта кучлилик қилди?


- Рақибдан кучли ўйнаганимиз - факт. Бу дастлабки дақиқалардан бор эътиборни гол уришга қаратганимиз билан боғлиқ. Тезкор гол кейинчалик ўз самарасини бермасдан қолмади. «Ал-Садд» чакки жамоа эмас аслида. Таркибида савияли легионерлар борлигини унутмаслик даркор. Маҳаллий ўйинчилари ҳам маҳорат бобида хорижликлардан қолишмасликлари биринчи ўйинда яққол кўринганди.

- Биринчи ўйиндаги мағлубиятдан сўнг жамоа футболчиларининг кескин танқид қилинишгани ҳам фойда бердими?


- Шунинг учун ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди. Учрашувга яхши тайёргарлик кўрилди. Футболчилар илк ўйиндаги натижа тасодиф эканлигини исботлаш ишқида ёнишди. Футболда омад, иштиёқ ва кайфиятнинг юқори бўлиши ғалабага омил сифатида хизмат қилиши мумкин. «Ал-Садд» билан ўйин арафасида клубимизда шу жиҳатлар яққол сезилди. Демак, 5:0 ҳисоби бежиз қайд этилмади.

- Сиз захирадан майдонга тушиб гол урдингиз...


- Бош мураббий ишонч билдириб майдонга туширганидан хурсандман. Йирик ҳисобдаги ғалабага ҳисса қўшганим ёқимли. Энди кейинги ўйинларда ҳам голлар  билан жамоага кўпроқ наф келтиришга уринишим табиий. Ҳарқалай, шу гол менга ижобий таъсир этади, деб ўйлайман.

- «Локомотив» бу ғалабадан кейин очколари сонини 4тага етказди. Гуруҳдан чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?


- Асосийси, кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолдик. Энди қолган 2та учрашувда ҳам ижобий натижа қайд этишимиз зарур. Кейинги турда бундан-да кучли рақибни қабул қиламиз. «Ал-Ҳилол» тартибли футбол кўрсатадиган жамоалар тоифасига киради. Унга қарши биринчи ўйинда анча қийналган эдик. Лекин «Ал-Садд» устидан қозонилган ишончли ғалаба руҳиятимизни кўтариши аниқ. Демак, кейинги учрашувда ҳам 3 очко олишни кўзлаб майдонга тушамиз. Умуман, ҳаммаси ўз қўлимизда - бу яхши. Қисқаси, имкониятимиз ёмон эмас, фақат буни амалда тасдиқлаш қолди.

- Секин-аста юртимиз футболига мослашиб боряпсиз. Қандайдир муаммолар йўқми?

- Муҳитга тобора киришиб бораётганимдан хурсандман. Бу клубга яхши ниятлар билан келганман. Ўз голларим билан «Локомотив» ютуқларига муносиб ҳисса қўшмоқчиман. Яна мухлислар ёқимтойи бўлишни кўнглимга тугиб қўйганман. Ҳозир муаммолар йўқ. Шундай экан, вақт ўтгани сари ўйинимни кучайтириб боришим керак.

- Клубингиз олий лигада яхши старт олгани йўқ, жумладан, сиз ҳам...

- Чиндан ҳам, мавсумни яхши бошлай олмадик. Лекин барчаси яхши бўлиб кетишига ишонаман. Олий лигада кучли рақиблар етарли экан. Буни ортда қолган учрашувлар ор-қали кўрдим. Кейинги турларда менга ишонч билдириб, майдонга туширишса, албатта, ўз голларим билан «темирйўлчилар»га ғалаба келтирмоқчиман.

- Яқинда Арманистон терма жамоаси сафида тўп суриб қайтдингиз. Таассуротлар қандай?

- Яхши. Фақат бизга омад етишмади. Агар кейинги ўйинларга чақирув олсам, терма жамоада ҳам ўзимни кўрсата олишимга ишонаман.

- «Локомотив» мухлисларига айтадиган сўзларингиз...


- Улар ҳали ҳаммаси яхши бўлишига ишонишсин, чунки жамоамиз жуда аҳил ва кучли. Мен эса ғалаба йўлида бор имкониятимни ишга соламан. Умид қиламанки, мухлисларимиз бизни доимо қўллаб-қувватлашади. Зеро, «Локомотив» нафақат Ўзбекистон чемпионати, балки Осиё ЧЛда ҳам юқори натижалар қайд этишни кўзламоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика