RU

Последние новости

01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  32 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  4 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  1 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  10 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  7 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  31

Руслан Болов: “Навбаҳор”да кўп гол уриш ниятидаман” Новости

Руслан Болов: “Навбаҳор”да кўп гол уриш ниятидаман”

Россиялик маҳоратли ҳужумчи Руслан Болов куни кеча Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан шартнома имзолади.

Шундан сўнг, у билан суҳбат уюштириб, Русланга ўзимизни қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

- Руслан, аввало, “Навбаҳор”га хуш келибсиз! Сизни жамоага ким таклиф этди?


- Агентим Ўзбекистоннинг “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи бўлган россиялик мутахассис Андрей Канчельскис ва ушбу клуб раҳбарияти менга қизиқиш билдираётганлигини маълум қилди. Шундан сўнг, таклифни ўрганиб чиқиб, Наманганга келишга аҳд қилдим ҳамда шу тариқа, юртингизга келиб, 5-6 февраль кунлари Тошкентда тиббий кўрикдан ўтдим. Кейин эса “Навбаҳор” қароргоҳига келиб, жамоа билан шартнома имзоладим.

- Юртимизга келгунга қадар, Ўзбекистон футболи ва “Навбаҳор” борасида маълумотга эгамидингиз?


- Албатта, оз бўлса-да, ўзбек футболидан хабардор эдим. Жумладан, мен туғилиб - ўсган Нальчик шаҳрининг “Спартак-Нальчик” клубида бир пайтлари ўзбекистонлик ҳужумчи Марат Бикмаев ўйнаган ҳамда унинг ўйинлари маҳаллий мухлислар, улар қатори менда ҳам жуда яхши таассурот қолдирган.

Шунингдек, Россия Премьер-лигаси вакили “Ростов” клубида ўйнаётган Элдор Шомуродовни ҳам яхши биламан. У Россия чемпионати тўпурарларидан бири ҳамда маҳоратли ҳужумчи.

Россия ёшлар терма жамоасида ўйнаётганимда, Ўзбекистон ёшлар термасига қарши иккита ўйин ўтказганмиз. Уларнинг бирида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсак, иккинчисида 2:2 ҳисобидаги дурангга эришгандик. Умуман олганда, ўша жамоа менда яхши таассурот қолдирганди. Боиси, Ўзбекистон ёшлар термасининг ҳужум чизиғида маҳоратли ҳужумчилар ўйнашганди.

Клублардан эса Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ҳақида эшитганман. Ушбу клубнинг собиқ иттифоқ даврида ҳам машҳур бўлганлигидан хабарим бор.

“Навбаҳор” тўғрисида тўхталадиган бўлсам, мазкур жамоада ўтган мавсумда Воронежнинг “Факел” клубида бирга тўп сурган собиқ жамоадошларим ва дўстларим – Александр Касьян ҳамда Иван Соловьёв ўйнашди. Воронежда Иван билан бир хонада турардик ва шу боис, у билан муносабатим аъло даражада.

Шунинг учун ўтган мавсумнинг бошларида “Навбаҳор” иштирокидаги ўйинлар маълумотини ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бордим. Ўшанда наманганликлар турнир жадвалининг 3-поғонасида боришаётганди. Аммо кейинчалик Ўзбекистон Суперлигасини кузатолмадим. Билишимча, жамоа ўтган мавсум якунида 9-ўринни эгаллаган.

“Навбаҳор”дан таклиф бўлганидан сўнг, ижтимоий тармоқлар орқали ушбу жамоа ҳақида тўлиқроқ маълумот олишга интилдим ҳамда жамоанинг ўз тарихига эгалиги, бир марта Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганлиги, кўп маротаба совриндорлар сафидан жой олганлиги, шунингдек, Ўзбекистон кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлганлиги, “Пахтакор” билан биргаликда Ўзбекистон Суперлигасининг мунтазам иштирокчиси эканлигини билиб олдим.


- Балки, сизни Андрей Канчельскис ҳамда клуб раҳбариятига дўстингиз Иван Соловьёв тавсия этгандир?


- (кулиб). Билмадим, буни Иваннинг ўзидан сўраш керак. Тавсия этган бўлса, яна яхши. Чунки Соловьёв билан майдонда бир-биримизни яхши тушунамиз. Янги мавсумда яна у билан бирга тўп суриш имкониятига эга бўляпман. Умид қиламанки, бўлажак мавсумда бу “Навбаҳор”нинг ўйинларида асқотади. Иваннинг ҳам бу йил ўтган мавсумдагидан ҳам яхшироқ ўйин намойиш этишини тилаб қоламан.

Ўз навбатида шуни ҳам таъкидламоқчиманки, янги мавсумда “Навбаҳор”нинг олдига Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилмоқда. Албатта, жамоада мақсаднинг бўлгани яхши. Бу футболчиларга қўшимча иштиёқ ва куч-қувват беради. Айнан шунинг учун “Навбаҳор” сафидан ўрин олдим.

Бундан ташқари, Наманганга келишим ҳамда қарор қабул қилишимда “Навбаҳор” мухлисларининг ўта фидоий, садоқатли ва талабчан эканликлари ҳам муҳим аҳамият касб этди.

- Айрим ҳужумчилар ҳар мавсум арафасида ўз олдиларига бу йил шунча гол ураман, деган мақсад қўйишади. Сизда ҳам шундай анъана борми?


- Тўғри, ҳар бир ҳужумчи ҳар бир мавсумда кўп тўп киритишни хоҳлайди. Аммо барибир якунда Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Умид қиламанки, бўлажак мавсумда “Навбаҳор”да футболчилик фаолиятим давомидаги энг кўп голни ураман. Буни амалга ошириш учун майдонда барча имкониятимни ишга соламан.

- Мухлисларга тилакларингиз...


- Ишқибозларни янги мавсумда нафақат чиройли ўйинимиз, балки ижобий натижалар билан ҳам хурсанд этиш ниятидамиз. Ахир, футболда асосийси, натижа.

Бу йилги мавсум якунида олдимизга қўйилган вазифани бажарган ҳолда, мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлсин, илоҳим. Ушбу эзгу ниятни амалга ошириш мақсадида Наманганга келдим.

Мухлислардан эса янги мавсумда жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашларини тилайман. Биз – футболчилар эса уларнинг ишончларини оқлаш учун интиламиз.

Футболчи майдонга ўз оиласини яхши таъминлаш ва мухлисларга қувонч улашиш мақсадида тушади. Янги мавсумда шу ниятни амалга ошириш учун қўлдан келганича ҳаракат қиламиз.

Маълумот учун
Руслан Болов – 1994 йил, 7 майда Россиянинг Қабардин – Болқор Республикаси пойтахти Нальчик шаҳрида туғилган.
Амплуаси: ҳужумчи.
Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Спартак - Нальчик” (Нальчик), “Краснодар-2” (Краснодар), “Волгарь” (Астрахан), “Факел” (Воронеж), “Авангард - Курск” (Курск) ва “Химки” (Москва вилояти) жамоаларида ўйнаган.
Ўтган мавсумни эса Беларуснинг “Гомель” (Гомель) клубида ўтказган.
2020 йилдан “Навбаҳор”да.
Оилали, бир ўғилнинг отаси.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика