RU

Последние новости

11:30Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  0 11:09Баҳодир Хакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  16 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  1 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  28 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  6 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0

Руслан Аҳмедов: "Юқори бешликда осон ўйинлар бўлмайди" Новости

Руслан Аҳмедов: "Юқори бешликда осон ўйинлар бўлмайди"

Про-лиганинг 20-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Турон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Авваламбор "Хоразм" аҳлини, клубимиз раҳбарияти ва барча аъзоларини ғалаба билан табриклайман. Юқори бешликда осон ўйинлар бўлмайди. Биз ғалабалар учун курашиб мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қилаяпмиз.

Бугунги ўйинга ҳужумкор тактика танлагандик. Тезкор гол уриб олганимиздан сўнг "Турон" ҳужумларни кучайтирди. Иккинчи бўлимда 5 та ҳимоячи билан ўйнадик. Бор эътиборни қарши ҳужумларга қаратдик. Бу ўз самарасини берди ва якунда ғалабага эришдик.

- "Хоразм" Про-лиганинг авж палласига келиб ўз ўйинини топиб олдими? Кетма-кет 2 та ўйинда "Турон"ни мағлуб этилиши нима билан боғлиқ?

- Биз имкон қадар чиройли ўйнашга интилаяпмиз. Аммо, рақиблар сафида даражаси юқори футболчилар бор. Масалан, "Турон" сафидаги футболчилар анчайин савияли эди. Шундан келиб чиқиб натижа борасида ўз стратегияларимизни ишга солаяпмиз.

- Роки Марчианонинг сермаҳсуллиги ҳақида нималарни айта оласиз?

- Марчиано яхши савиядаги футболчи. У машғулотларда берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажараяпти. Бундан ташқари индивудиал тарзда ҳам ишлаяпти. Нафақат Марчиано, балки бутун жамоамиз ғалабалар учун астойдил курашаяпти.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика