Руслан Аҳмедов: "Хоразм"нинг шахсий стадиони йўқ"
27 мар 2022 09:48
Новости
Руслан Аҳмедов: "Хоразм"нинг шахсий стадиони йўқ"
"Аввало "Машъал" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рақиб яхши шаклланган жамоа. Улар ташаббусни қўлга олишини олдиндан билар эдик. Айрим хатоларимиз эвазига шундай натижа қайд этилди. Йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Имкон даражасида ҳаракат қилишди. Таркибимиз бошқа жамоаларга нисбатан анча ёшроқ",- деди Руслан Аҳмедов.
- Ўз вақтида "Машъал"да фаолият олиб боргансиз. Бу жамоани қай даражада ўрганган эдингиз?
- Бир нечта шогирдларим ҳозир "Машъал"да ўйнамоқда. Уларнинг тактикасини ўрганиб чиққан эдик. Қаерда ишлашимдан қатъий назар, шогирдларим муносиб тўп тепса хурсанд бўламан.
- Биринчи бўлимда икки жамоа ҳам биттадан яхши вазият ярата олишди. Сизнингча, бу жуда кам эмасми?
- Бу эҳтиёткорлик билан боғлиқ. Чунки жамоамизда тажриба етарли эмас. Булар энди ўсаётган футболчилар. Агар тажрибали ижрочиларимиз кўп бўлганда бошқача тактикада ўйнар эдик. Мисол учун оддий вазиятда дарвозабонимиз олдинга чиқиб кетди. Ҳаммаси тажрибага алоқадор. Умуман олганда жамоамдан шикоятим йўқ. Ҳужум қилиш борасида ишлашимиз керак.
- Ўзбекистон кубогида "Хоразм"нинг гуруҳдан чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Гуруҳда Суперлиганинг икки клуби билан курашишимиз қийин албатта. Аммо ҳаракат қиламиз. Футболда олдиндан ҳеч нарса деб бўлмайди.
- Ўтган турда "Андижон" билан ўйиндан сўнг рақиб бош мураббийи Виктор Кумиков сув йўқлиги ҳақида танқидий фикр билдирди. Бу борада фикрингиз қандай?
- Жамоани шахсий стадиони йўқ. Ҳозирда БЎСМ стадионида рақибларни қабул қиляпмиз. Қайсидир маънода бунинг бизга алоқаси йўқ. Сув бўлмагани ҳақидаги саволга техник ходимлар жавоб бергани маъқул.
Комментарии