RU

Последние новости

21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   0 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  4 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  5 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1

Руслан Аҳмедов: "Хоразм"даги легионеримиз маҳаллий футболчилардан ҳам камроқ маош олади" Новости

Руслан Аҳмедов: "Хоразм"даги легионеримиз маҳаллий футболчилардан ҳам камроқ маош олади"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (3:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов фикрларини билдирди.

"Учрашув натижаси адолатли бўлди. Ўзбек футболида руҳият билан боғлиқ муаммо учрайди. Биринчи голдан кейин ҳимояга ётиб олдик. Кейин эса индвидуал хатолар қимматга тушди.  3:2 ҳисобида ютаётган пайтимизда натижани ушлаб қола олмадик. Йигитларга эътирозим йўқ, ўйин учун раҳмат айтаман", - дейди Руслан Аҳмедов. 

- Майдонда тенг кучли жамоалар тўқнаш келди...

- Асрор Алиқуловни яхши биламан. Тўпни назорат қилишда  "Шўртан" яхши жамоалардан. Келажаги бор клуб. Бу жамоа 1-2 йил ичида Суперлигага чиқишга даъвогарлик қилади. Бизнинг мақсадимиз "Хоразм"ни ёшартириш. Кучли бешликка киришга ҳаракат қиламиз.

- Ёшартиришга клубнинг молиявий ҳолати сабаб бўляптими?

- Суперлига билан Про лигани  солиштириб бўлмайди. Молиявий ҳолатимиз ер билан осмончалик фарқ қилади. Суперлигага чиқишга инфратузилма тайёр эмас. Маҳаллий бюджет ҳомийлик қилади. Жамоа 2-3 йилда тайёр, қўшимча молиявий манба бўлиши лозим. Легионеримиз ўзимизнинг футболчилардан ҳам кам маош олади. Ёши, моддий томони бизга тўғри келди. 

- Дуранг қониқтирдими?

- Албатта. Бу адолатли натижа.







Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика