Руслан Аҳмедов: "Ҳар бир очко олтинга тенг"
08 апр 2024 22:26
Новости
Руслан Аҳмедов: "Ҳар бир очко олтинга тенг"
Ўйин ҳақида
- Оғир ўйин ўтказдик. Аввалроқ осон ўйинлар бўлмаслиги ҳақида айтгандим. Ҳар бир очко олтинга тенг. Жамоани ғалаба билан табриклайман.
Вазиятларимиздан тўлиқ фойдалана олмадик. Йигитлар ҳаракат қилишди. Бир гол уриб бўлса ҳам ғалабага эришдик. Натижа барибир натижа.
- Бобур Фарҳодовнинг захирада қолишига сабаб нима?
- 4 та турдан бери ўйнаб келаётганди. Бир-иккита позицияда ротация қилдик. Бу тактик услуб эди.
- Вазиятлардан фойдалана олмасликни қандай баҳолайсиз?
- "Дўстлик" доим бир хил услубда ўйнайди. 4-3-3 услубни мунтазам қўллайди. Майдонимиз ҳолатидан келиб чиқиб услуб танлаймиз. Натижа келтираётган экан, танлаган йўлимиз тўғри бўлаяпти. Биз доимий бу майдонда машғулот ўтказмаймиз.
Жамоада рақобат кучли. Ўз устида ишлаган кучайиб бораверади.
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии