RU

Последние новости

14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  0 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  7 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  6 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  21 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  3 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  5 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  76 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  1 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  38 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  3

Руслан Аҳмедов: "Бугун иккинчи рақамли жамоа сифатида ўйнамоқчи эдик" Новости

Руслан Аҳмедов: "Бугун иккинчи рақамли жамоа сифатида ўйнамоқчи эдик"

Про-лига 10-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Хоразм" жамоаси мухлисларини ғалаба билан табриклайман. "Шўртан" жамоаси "Машъал"га қарши ўйинда ғалабага эришганди. Шу боис уларнинг бугунги ўйинга кучли иштиёқ билан чиқишларини билардик. Шунга мос тайёргарлик кўрдик.

Режа иккинчи рақамли бўлиб ўйнаш эди, қизил карточкадан кейин ҳужумкорликни оширдик ва гол урдик. Ўйин охиригача натижа ўзгаришсиз қолди ва ғалабага эришдик

- Бугун "Хоразм" ёмон ўйнамади. Нега жамоангиз шунақа ўйини билан жадвалнинг қуйи ўринларида юрибди?

- Бизда ўтган йилги шаклланган таркиб 70-80 фоизга ўзгариб кетганди. Шу боис чемпионатнинг дастлабки турларида жамоа ўзаро бир-бирини тушунишда муаммоларга дуч келди.

- Ниязметовни бугун 52 дақиқа ўйнатдингиз. Кейин унинг ўрнига Бешимов туширилди. Бу ўзгариш қанчалик ўзини оқлади?

- Бешимовда жароҳат бор эди. Энди-энди қайтаяпти. Биз уни ўйиннинг сўнги қисмида тушириб амалиёт бермоқчи эдик. Ниязметов сариқ карточка ишлаб олди. Биз эҳтимолий иккинчи карточка хавфи бор учун майдондан олдик.

- Биринчи бўлимда "Шўртан" ҳимоячиси олган карточкага муносабатингиз қандай?

- Вазият биздан узоқроқ нуқтада эди. Бош ҳакам ва ён ҳакам ўша жойга яқинроқ эди. Такрорий вазиятни кўриб чиқамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика