RU

Последние новости

01:47Франция. ПСЖ мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  3 01:13"Реал" финалга боради, ўйин бекор қилинмайди  5 00:51Флик: "Ҳакамларни нафақат ҳурмат қилиш, балки, қадрлаш ҳам керак"  11 00:15Хавьер Тебас: "Перес шикоят қилмайди, таҳдид қилади"  10 23:44Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" Жанубий Корея жамоасига 7та гол урди ва ярим финалга йўл олди  9 23:17"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"  13 23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  20 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  29 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  27 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  15 21:54Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"  4 21:12Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"  0 20:52"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин  3 20:23Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"  2 19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  4

Руслан Аҳмедов: "Биз танлаган услуб Чемпионлар лигасидаги клублар ёки терма жамоаларда ҳам учрайди" Новости

Руслан Аҳмедов: "Биз танлаган услуб Чемпионлар лигасидаги клублар ёки терма жамоаларда ҳам учрайди"

Про лиганинг 5-туридан ўрин олган "Арал" — "Хоразм" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Ўйин оғир руҳда ўтишини олдиндан билгандик. Бу ҳаво ҳарорати билан ҳам боғлиқ, бугун 30-40 даража иссиқ бўлиши кутилаётганди. Юқори ҳарорат икки жамоага ҳам ўз таъсирини ўтказди. Яккакурашларда "Арал" футболчилари бизникиалрга қараганда тезроқ ҳаракат қилди. Шу боис, ўйин бошида назоратни йўқотиб қўйганимиз сабабли гол ўтказиб юбордик. Йигитларга раҳмат, улар ҳаракат қилишди, иккинчи бўлимда қарши ҳужумлар ташкиллаштиришди. Натижа адолатли бўлди, деб ўйлайман. 

Жамоанинг бугунги ўйинга ташрифдан мақсади ҳақида

- Шогирдларимга доимо "Майдонга ғалаба учун чиқинглар, бошқа натижа бўлмаслиги лозим", дея уқтираман. Ғалаба қайси лигада бўлишидан қатъий назар, футболчига мотивация беради.

"Хоразм"  ҳисобни тенглаштириб олгач, вақтни чўзишга ҳаракат қилди...

- Натижага эришиш учун иккинчи жамоа бўлиб туриб қарши ҳужумларда вазият яратишимиз керак эди. Бу фақат бизда эмас, дунё футболи шунақа. Ҳатто Чемпионлар лигаси ёки терма жамоалар ўртасидаги ўйинларда ҳам қайсидир жамоа натижага эришиш учун шундай услуб қўллайди. 

"Хоразм"нинг молиявий аҳволи ҳақида

- Ўтган йилги ҳисоб-китобларни ҳал қилишди, аммо янги мавсумда бу борада бироз молиявий танглик бўлмоқда. Лекин аҳволимизни ёмонмас деса ҳам бўлади. Яқинда футболга оид Президентимиз қарори эълон қилинди, шу боис эндиликда жамоага ҳомий бириктирилса керак.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика