RU

Последние новости

12:152024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди  0 11:52Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубогида 3-ўрин учун баҳс, "Интер" уйда ва бошқалар  0 11:30Кутилмаган бурилиш: Палмер фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  0 10:49ПСЖ "Бавария" футболчиси учун 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр  2 10:24Арсен Венгер: "Жаҳон чемпионати энди фақат Европа ва Жанубий Америка учун эмас"  2 09:40Легионерларимиз. "Аманат" мағлуб бўлди. Қосимов тўлиқ ўйнади, Бобожонов захирадан тушди  1 09:23Бир ўйин тарихи. “Пахтакор”нинг 50 йиллик юбилейига бағишланган "Пахтакор" – "Торпедо" учрашуви ёдингиздами?  2 08:55Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи  36 08:35Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан 2030 йилгача шартномасини узайтиради  2 08:05Хуршид Ғиёсов: "Нефтчи"га мослашиш ўйлаганимдан ҳам осонроқ кечди"  4 07:30Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  69 01:27"Ювентус" ва "Фенербаҳче" келишувга эришди  1 00:47Европа лигаси. Санчонинг голи "Фенербаҳче"ни мағлуб этди ва бошқа натижалар  0 00:30Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан кетма-кет иккинчи мағлубият, "Ал Ҳилол"да йирик ғалаба  4 00:30«Реал»нинг келажаги, «Аякс» умиди ва кичик Станкович. Собиқ топ футболчиларнинг ўғилларида нима гап?  0

Рунидан ҳам яхшироқ… Новости

Рунидан ҳам яхшироқ…

Андерсон Луис де Абреу Оливейра. Алекс Фергюсондек буюк мураббий вақтида бразилиялик бу иқтидорга «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоясининг бўлажак етакчиси сифатида қараган ва футболчи ҳам фаолиятининг дастлабки босқичида шунга умид уйғотганди.

Аммо воқеаларнинг кейинги ривожи бошқача тус олди: Андерсон худди Хуан Себастян Верон сингари Ферги давридаги энг омадсиз харидлардан бирига айланди. Унинг «МЮ»да ўтказган йилларига назар ташласак, нақ 10та ажойиб совринга эга чиққанини кўрамиз. Аммо чуқурроқ таҳлил нисбатан ёқимсиз тасвирларни ҳам юзага келтиради. Келинг, ҳикояни ўтмишдан бошласак...

Андерсон футбол оламида борлигини илк марта 2005 йили «Гремио» сафида билдириб қўйганди. Ўша вақт клуб Бразилия «Б» сериясида иштирок этар ва элита йўлланмаси учун курашарди. Юқори дивизион йўлланмаси тақдирига ойдинлик киритган сўнгги, ҳал қилувчи ўйинда Андерсон рақиб жамоа аъзоларидан ярмини ёлғиз ўзи бир ёқли қилди ва ғалаба голи муаллифига айланди. Эътиборлиси, «Гремио» ўша баҳснинг охирларида майдонда 8 (!) киши бўлиб қолганди (3 нафар футболчи ҳакам томонидан четлатилганди). Хуллас, Андерсон шундай мураккаб вазиятда жамоаси жонига оро берди ва ўша йили ҳақли равишда Жанубий Американинг энг яхши ёш футболчиси сифатида тан олинди.

Шубҳасиз, бундай ёрқин истеъдод соҳиби европалик скаутлар назаридан четда қолмасди ва футболчининг ҳаракатларини кузатиш учун «Гремио» қароргоҳига биринчи бўлиб, «Порту» вакиллари етиб боришди. Музокаралар муваффақиятли якунлангач, Андерсон Португалия футболи етакчиси сафига қўшилиб, тез орада унинг асосий таркибидан мустаҳкам ўрин олди. Бироқ Европада омадли бошланган фаолияти тиззасидан орттирган жароҳати туфайли вақтинча тўхтади. Ишониш қийин, аммо шу ҳолатда ҳам у дунёнинг энг машҳур клубларидан бири - «Манчестер Юнайтед» эътиборига тушди. Энг муҳими, Андерсоннинг хизматларига шахсан сэр Алекс эҳтиёж сезганди. Шу боис, трансферлар масаласида камдан-кам адашган мураббий Португалияга «МЮ»нинг энг яхши скаути, яъни акаси Мартин Фергюсонни жўнатди. У эса ўсмирни 5 ҳафта давомида синчиклаб кузатгач, якуний хулосани Манчестерга юборди. Қисқа, аммо лўнда ёзилган мактубга шундай хотима ясалганди: «Рунидан ҳам яхшироқ». Албатта, сэр Алекс бу таърифга унча ишонмади, аммо  Андерсонни жамоага таклиф этишдан тийилмади, барибир. Мазкур трансфер «қизил иблислар»га 26 миллион фунтга тушганини ҳам таъкидлаш лозим.

Бразилиялик иқтидор Манчестерга кўчиб ўтгач, жамоа ўйинига тезда киришиб кетди. Бироқ негадир рақиблар дарвозасини нишонга олиши ортга сурилди. Хуллас, дебют мавсумидаги илк голини 2008 йили Москвада ўтган ЧЛ финалида нишонлади - ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида Петр Чехни доғда қолдирди. Кейинги мавсумда ҳам умумий вазият унча ўзгармади. Лекин кўнгли дарё сэр Алекс бразилиялик иқтидорга ишонишда давом этаверди.

Футболчи 2009|2010 йиллар мавсумини жароҳат туфайли муддатидан эртароқ якунлади. Машғулотларда иштирок этмаслик эса, янгича ҳаётга қадам қўяётган йигитчани йўлдан оздирди. Энди у вақтини асосан тунги клубларда ўтказар, ҳаттоки, баъзида маст ҳолда полиция қўлига ҳам тушиб турарди... Шу тариқа кейинги 5 йил кетма-кет жароҳатлар, ортиқча вазнга боғлиқ муаммолар ва албатта, ўйин амалиётисиз ўтиб кетди. Андерсоннинг фаолиятига шунингдек, Фергюсон танлаган янги тактика ҳам салбий таъсир қилди, чоғи. Чунончи, Криштиа­ну Роналду «Реал»га кетганидан сўнг қария мураббий услубни ўзгартиришга мажбур бўлганди. Унга кўра, Андерсоннинг ҳужумкор ҳаракатлар эмас, аксинча, ҳимояда кўпроқ ишлашига тўғри келди. Айнан шу ҳолат бразилиялик футболчининг истеъдодини тўла намоён этишига халал берди, гўё. Якуни йўқ муаммоларга қарамай, Андерсон клубда шунча узоқ вақт қолган экан, демак, Алекс Фергюсон охиригача унга умид боғлаган. Лекин вақти етиб, афсонавий шотланд мураббийлик фаолиятини якунлади. Унинг ўрнини эгаллаган Дэвид Мойес ва Луи ван Гал эса бразилиялик футболчига «Тўрт томонинг қибла» қабилидаги гапларни айтишди.

Хўш, Андерсоннинг «МЮ»даги фаолияти нега «ўхшамади»? ...

мақоланинг тўлиқ қисмини "ИнтерФутбол" сайтида ўқиш мумкин.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика