Руни ичишни ташлаш учун мутахассис ёллади
14 авг 2019 16:51
Новости
Руни ичишни ташлаш учун мутахассис ёллади
Яқиндагина "Дерби Каунти" билан шартнома имзолаган Уэйн Руни ичишни ташлаш мақсадида мутахассис ёллади.
Руни бу ишни спиртли ичимликлардан воз кечиш ва турмушини сақлаб қолиш учун қилган.
"Уэйннинг АҚШда жуда ҳам кўп ичиши хотини билан муносабатларига путур етказган. Аммо у октябрда уйига қайтганида, ҳаммасини тўғирлаш ниятида. Олдинроқ эса хотини ҳам унга ичишни ташлашини айтган, аммо Руни буни эшитишни хоҳламаган", - дейилади хабарда.
Руни "Эвертон" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2004 йилда МЮга 37 миллион евро эвазига ўтган.
Футболчи "қизил иблислар" сафида 559та ўйинда майдонга тушиб, 253та гол ва 146та ассистга эришган. Унинг сўнгги клуби эса АҚШнинг "Ди Си Юнайтед" клуби бўлган эди.
Комментарии