Ругани: "Коронавирусга чалиндим, аммо ҳавотир олманг, ҳаммаси жойида"
12 мар 2020 10:45
Новости
Ругани: "Коронавирусга чалиндим, аммо ҳавотир олманг, ҳаммаси жойида"
"Ювентус" ҳимоячиси ваҳима қилмасликни ва эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.
Олдинроқ, "Ювентус" ҳимоячи Даниэле Руганининг коронавирусга чалинганини тасдиқлаган эди. Футболчи у билан ҳаммаси жойида эканлигини айтиб ўтди.
"Ҳа, мен коронавирусга чалиндим, аммо ҳавотир олманг, ҳаммаси жойида. Қоидаларга риоя қилишингизни сўрайман. Буни ўзимиз, яқин инсонларимиз ва атрофдагиларимиз учун қилайлик", - дейди Ругани.
Руганининг коронавирусга чалингани нафақат "Ювентус" ўйинчилари, балки улар билан ўйнаган "Интер" футболчилари учун ҳам карантинни англатади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии