RU

Последние новости

00:15Хавьер Тебас: "Перес шикоят қилмайди, таҳдид қилади"  6 23:44Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" Жанубий Корея жамоасига 7та гол урди ва ярим финалга йўл олди  6 23:17"Реал"дан расмий баёнот: "Буни қабул қилиб бўлмайди"  11 23:01RFEF ҳакамлар борасида расмий маълумот чиқарди  18 22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  25 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  25 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  15 21:54Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"  4 21:12Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"  0 20:52"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин  2 20:23Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"  2 19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  4 19:34Роналду "Ал Насср" билан янги шартномасига кўра дақиқасига 327 фунт ишлаб топади  10 19:11"Барселона" ва "Реал" Испания Кубоги финали учун қайдномани эълон қилди  5 18:49Моуринью Португалия терма жамоаси бош мураббийига айланишга яқин  4

Руфат Акрамхўжаев: “Нурафшон” билан ўйинда йигитлар охиригача курашгани учун ғалаба қозондик” Новости

Руфат Акрамхўжаев: “Нурафшон” билан ўйинда йигитлар охиригача курашгани учун ғалаба қозондик”

Кеча биринчи лиганинг 13-тур ўйинларига старт берилди. Тошкентда “НБУ-Осиё” жамоаси Бухоронинг “Нурафшон” жамоасини қабул қилди ва якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндан сўнг “банкилар” устози Руфат Акрамхўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Очиғини айтганда, ўйин биз учун яхши ўтди. Ўзимиз учун керакли ҳисобни қайд эта олганимиздан хурсандман. Йигитлар ғалаба қозониш йўлида охиригача курашди. Учрашувда илк бор ҳисобни очганимиз ҳам қайсидир маънода ғалабамизга сезиларли равишда туртки берди. Аммо голдан кейин шогирдларим бироз ҳотиржамликка берилгандек туюлди. Иккинчи бўлимда ҳам битта тўп киритиб, ғалабани ўз томонимизга оғдириб олдик.  

- Менимча ҳеч қайси мураббий жамоасининг ўйинидан тўлиқ қониқиш хосил қилмайди. Гарчи уaнинг жамоаси ғалаба қозонган тақдирда ҳам. Шу боис мен ҳам футболчиларимнинг иккинчи таймдаги харакатидан 70-80 фоизга кўнглим тўлди дейишим мумкин. Таймлар бўйича солиштирадиган бўлсак, кўпроқ иккинчи бўлимда ўйинимиз ўзимиз хоҳлаган кўринишда кечди.

- “Нурафшон” ҳақида нима дейиш мумкин? Кўпчилик бу жамоани олий лигага чиқишга асосий давогар сифатида кўрмоқда. Лекин мен уларни камситмаган холда шуни айтиб ўтмоқчиманки, бу борада “Динамо”нинг олдига тушиш нурафшонликлар учун қийин бўлади. Чунки Самарқанд жамоаси таркибида нисбатан савияси юқори бўлган ўйинчилар жамланган. Қолаверса улар мана бир нечта турки, мағлубиятга учрамай келмоқда. Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси билан ҳозирча тўқнаш келмадик. Демоқчиманки олий лига йўлланмаси учун курашда “Нурафшон”га осон бўлмайди. Лекин бу рақибимизга омад тилайман.

- Иқтидорли ҳужумчимиз Тимур Усмонов ҳақида илиқ фикрларни билдиришим мумкин. Ҳужумчига ҳос бўлган ҳислатлар унда мужассам. Бунгача “Локомотив” ёшлар жамоасида ўйнаб келаётганди. Жорий йилдан бошлаб, “НБУ-Осиё» учун харакат қилмоқда. Ҳозирча 12та ўйинда 10та гол урди. Ўйлайманки Усмонов олий лига клубларида ҳам йўқолиб қолмайди ва ҳар қандай жамоа ўйинини кучайтиришга қодир. Агарда унга таклифлар бўлса, маслаҳатлашиб кўрамиз – дейди Руфат Акрамхўжаев.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика