Руфат Акрамхўжаев: “Биз олий лигага чиқишдан қўрқмаймиз”
10 июл 2017 18:10
Новости
Руфат Акрамхўжаев: “Биз олий лигага чиқишдан қўрқмаймиз”
Жамоанинг салмоқли натижаларига Руфат Акрамхўжаев улкан хисса қўшиб келмоқда. Ушбу мураббий жамоага бир неча йилдан дери устозлик қилиб келмоқда. Биз Руфат Акрамхўжаев билан чемпионат ўйинлари ҳақида суҳбатлашдик.
- Биринчи давра “НБУ-Осиё” учун қандай ўтди?
- Биринчи давра жамоамиз учун жуда ҳам мазмунли ўтди деб айта оламан. Чунки дастлабки даврани иккинчи ўринда якунладик. Футболчимиз эса ҳозирча мусобақа тўпурарлариа карвонбошилик қилмоқда.
- Бошида кетма-кет ғалаба қозонаётгандинглар лекин биринчи давра ўрталарига келиб бироз сустлашиб қолдинглар. Бунга нима сабаб бўлди?
- Чемпионат бошланганда кетма-кет иккита мағлубиятга учрадик. Ушбу мағлубиятлардан сўнг ўзимизга керакли бўлган хулосани чиқариб тактикага ўзгартириш киритиб бурулиш ярата олдик. Шу билан иккинчи ўрин билан биринчи даврани якунладик. Мағлубиятга учраган ўйинларда шогирдларим бироз кўпроқ ўзига ишонч билдириб юборишди. Шунинг учун мағлубият аламини ҳам тотиб кўрдик. Ёш десам ёш эмас, лекин барибир жамоада 3та тажрибали футболчи бўлиши керак экан.
- Орифхўжа Абдухолиқов кетма-кет голлар ураётганди, лекин сўнгги ўйинларда аввалгидек дубл қайт эта олмади. Футболчида чарчоқ аломатлари сезилдими ёки бўлмасам омади шунчаки келмадими?
- Футболчида чарчоқ аломатлари бўлмади. Бу ерда Орифхўжа Абдухолиқов юлдузлик касалига дучор бўлди. Яъни ҳужумчида бўшашиш аломатлари сезилди. Орифхўжани хаёлида “биз бошқалардан кучлимиз” деган фикр туғилган. Кетма-кет иккита мағлубиятнинг тагида ҳам худди шу нарса ётипти.
- Мана шу нарсани футболчига уқтурмадизми? Мисол учун Орифхўжани чақириб алоҳида суҳбатлашмадизми, юлдузлик касалига учрамагин деб?
- Ҳар бир футболчи билан мана шу нарса ҳақида суҳбатлашаман. Зўр футболчи бўлмасанглар ҳам ўз устингизда тинмай меҳнат қилишингиз керак, дея таъкидлайман. Ўша иккита кетма-кет мағлубиятга учраган ўйинимизни бошқарган ҳакам учрашувни жуда ҳам аъло даражада бошқариб борди.
- Жамоа иккинчи ўринни эгаллаб турипти. Агарда ушбу ўринни сақлаб қоладиган бўлсанглар олий лигага қадам қўясизлар. Олий лигада иштирок этиш учун шароитлар етарлими?
- Биз олий лигага чиқишдан қўрқмаймиз. Чунки Дониёр Ҳасанов менинг олдимга олий лигага чиқиш вазифасини қўйган. Нафақат иккинчи ўрин балки бу йил биринчи лига чемпиони бўлишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Насиб қилса иккинчи даврада очко йўқотмасликка ҳаракат қиламиз. Менинг орзум биринчи лигадан олий лигага чиқиш. Шундагина мураббийлик фаолиятимда нимадирга эришган бўламан.
Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди
Комментарии