RU

Последние новости

09:04ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқандда нима кўрамиз? — Эксперт фикри   0 08:35"Локомотив" 9 йилдан буён мезбон мақомида "Қўқон-1912"ни юта олмаяпти  0 08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  1 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  48 02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  32 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  285 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  5 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  1 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  5 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  3 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  8 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  5

РПЛнинг 1-турида ўзбеклар дербиси! Новости

РПЛнинг 1-турида ўзбеклар дербиси!

Жорий мавсум ўз олдида Россия чемпионлигини қўлга киритишни бош вазифа қилиб қўйган "Анжи" жамоаси премьер лигадаги дастлабки учрашувини 14 июль куни ўзининг аввалги даражасига қайтишни истаётган "Локомотив"га қарши ўтказади.

14 июль. "Анжи-Арена" Стадиони. 19:30 (Т.в).
Бош ҳакам - Владислав Безбородов (С.Петербург).


Хўш, жамоалар бу борада трансфер "дарчаси"да қандай иштирок этишди? "Анжи" ҳимоя чизиғини анча  мустаҳкамлаб олди. Самба маҳачқалъаликлар учун фойдали ўйинчи эканлигини кўрсатганди. Россиядаги энг катта трансферни ҳам, айнан "Анжи" амалга оширди. "Зенит" сафида чемпионликни қўлдан бой берган Игорь  Денисов "Анжи" сафини тўлдирди. Кўпчилик ўйлаганидек бу трансфер Аҳмедовнинг фойдасига ўйнашини тахмин қилиш мумкин. Сабаби "Анжи" сафида русийзабон футболчиларнинг кўпайиши, Жанубий Америка ва  Африка футболчиларининг "клуби" бўлиб қолган "Анжи"да ҳамюртимиз ишини енгиллаштиради. Денисовдан ташқари россиялик, Алексей Ионов, Михаил Кержаков ва Александр Кокорин каби футболчилар жамоадаги россияликлар сонини оширди.

Россияда премьер лига бошлангани билан трансфер учун вақт сентябрь ойига қадар очиқ бўлади. Бу пайтга қадар Гус Хиддинкнинг рўйхатидан жой олган Папис Сиссе ("Ньюкасл"), Александр Беленов ("Кубань") ва Бакари Санья ("Арсенал") "Анжи"га келиши мумкин.


Аҳмедовнинг ўзи эса чемпионатга тўлиқ тайёр. Янги мавсумдаги рақобат ўзи учун ҳар томонлама имтиҳон  вазифасини ўташини ҳис этиб турган ҳолда 2 кундан кейин бўлиб ўтадиган учрашувга жиддий тайёргарлик кўряпти.


2012/13 йилги мавсумда 16 жамоа ичида 9-ўрин билан чекланган москваликлар трансфер бозорида катта  иштиёқ билан иштирок этмадилар. Жамоа ўз сафига иккита ҳимоячи Максим Беляев ("Ростов") ва Тарас  Михалик ("Динамо" Киев)ни қўшиб олди. Шунингдек, Украинанинг "Севастополь" жамоаси ярим ҳимоячиси Сергей Ткачев янги мавсумда "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилади. Катта эҳтимол билан "Севилья"  ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ва "Твенте" аъзоси Носир Шадли "Локомотив"га ўтиши мумкин.





Денис Глушаков эса жамоани тарк этди. Иккинчи даврани "Локомотив"да бошлаган Виталий Денисов янги  жамоаси сафида 8та ўйинда майдонга тушган эди. Жорий мавсум ҳам Денисовга омад тилаймиз.


Ўз навбатида Премьер лига ва ўзбекистонлик футбол ишқибозлари учун FIFA.UZ лойиҳаси ҳақида эслатиб  ўтамиз. Энди виртуал футболда Россия чемпионати бўйича ўз кучингизни синаб кўришингиз мумкин. Совғалар ҳақида чемпионат бошланганидан кейин хабар берамиз.

Олий лига биринчи давра совғаларини Ўзбекистон - Туркия учрашувига 2 кун қолганида тантанали тарзда ташкиллаштиришни режалаштирганмиз. Мазкур тадбирда Одил Аҳмедов ҳам иштирок этиш ниятида эканлигини билдирган. Демак, кутамиз. Унгача жамоа тузмаганлар, Премьер лигада ўз жамоангизга эга бўлинг!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика