RU

Последние новости

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  51 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  5 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

РПЛ. "Спартак" ва "Зенит" ўртасидаги марказий ўйинда дуранг қайд этилди, Ўрунов 84 дақиқа ўйнади Новости

РПЛ. "Спартак" ва "Зенит" ўртасидаги марказий ўйинда дуранг қайд этилди, Ўрунов 84 дақиқа ўйнади

Россия чемпионати 10-туридан ўрин олган баҳс матнли транслциясини ушбу саҳфиада кузатиб бордингиз.


Спартак – Зенит 1:1 

«Откритие Арена»

Голлар: Понсе 86' - Ерохин 65'

«Спартак»: Максименко, Жикия, Маслов, Жиго, Айртон, Зобнин, Бакаев (Соболев, 53), Крал, Ўрунов (Ещенко, 84), Понсе, Ларссон (Маркитесов, 90).

«Зенит»: Кержаков, Караваев, Ракицкий, Ловрен, Дуглас, Оздоев (Сутормин, 90), Ерохин, Мостовой (Азмун, 72), Барриос, Дзюба, Малком (Круговой, 90).

Огоҳлантиришлар: Дуглас 37, Соболев 59, Ловрен 89, Ещенко 90. 


Учрашув якунланди. Жамоалар ўзаро дурангга рози бўлишди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!  

90+3. Ещенко огоҳлантириш олди. 

90+1. "Зенит"да 2 та ўзгариш: Малком ўрнига Круговой, Оздоев ўрнига Сутормин тушди. 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

90. "Спартак"да ўзгариш: Ларссон ўрнига Маркитесов тушди. 

89. Ловрен Соболевга нисбатан қўпол ўйнагани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

86. ГОООООООООООООЛЛ! Понсе ҳисобни тенглаштирди - 1:1!  Крал рақибларни алдаб ўтиб, шеригина пас билан таъминлаганди. 

84. "Спартак"да алмаштириш: Ўрунов ўрнига Ещенко тушди. 

80. Даҳшат! Қандай вазият! Понсе ярим метр масофадан дарвозани ишғол эта олмади.  Унинг дастлабки зарбаси дарвоза устуниг тегиб қайтганди. Иккинчи зарбаси эса...

78. Ерохин томон яхши пас етиб келди, аммо у офсайлла қолгани маълум бўлди, бу пайтда Жиго Ерохиннинг оёғини босиб олди.  

75. Малком тезлик билан ичкарига кириб бормоқчи бўлди, аммо Жикия қойилмақом "подкат"и орқали бунга йўл қўймади. 

74. Уух! Зобнин ўнг қанот орқали ичкарига кириб борди ва хавфли вазият содир этди.  Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

72. "Зенит"да ўзгариш: Мостовой ўрнига Азмун туширилди. 

71. Караваев бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва зарба йўллади, сал ноаниқ. 

70. Дзюба майдонга қайтди, бу эса мезбон мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлди. 

69. Дзюбага тиббий ёрдам керак, у жароҳат олиб майдонда ётибди. 

67. Жикия Дзюбага нисбатан қўпол ўйнади. 

65. ГОООООООООООООООЛЛЛ! Ерохин ҳисобни очди - 0:1! 

65. Ууух!  Ўруновнинг тўп йўқотиши Малкомнинг зарбаси билан тугади, Максименко тўпни қайтарди. 

64. Кралнинг узатмасидан кейин Понсе зарба йўллади, лекин аниқлик етишмади. 

62. Зарба! Понсе "Зенит" ҳимоясини хавотирга солди, аргентиналик ичкарига кириб борди ва зарба берди, озгина ноаниқ.

59. Соболев ҳакамга нисбатан кескин норорзилик билдиргани боис сариқ карточка олди, бунгача у Ловрен билан кураш олиб бориб, йиқилиб тушганди.

59. "Зенит" қарши ҳужумга ўтиб кетди, Малкомнинг тушунарсиз ҳаракатлари туфайли тўп йўқотилди. 

57. Зарба! Оздоевнинг зарбасидан кейин тўп Жигога тегиб, майдонни тарк этди, бурчак зарбаси. 

56.  Зарба! Остон Ўрунов ишонч билан рақибларини алдаб ўтиб, зарба йўллади, аниқ, аммо кучсизроқ чиқиб қолди. 

54. Остон Ўрунов майдон марказида тўпни йўқотди,  Барриос қанотдан олдинга ўтиб кетаётганида Айртон томонидан йиқитилди. 

53. "Спартак"да ўзгариш: Бакаев ўрнига Соболев тушди.

52. Ууух! Ана холос! Ларссон бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади, етмаганига анча ноаниқ зарба йўллади. 

51. Майдон эгалари тўпни ўзларида сақлай олишмаяпти, Дуглас Сантос узоқдан зарба берди, тўп Жигога тегиб, майдондан чиқиб кетди, бурчак тўпи.

49. "Спартак" дарвозаси олдида босим юзага келтириляпти, Оздоевдан зарба, аммо аниқ чиқмади.

47. Зарба! Ерохиннинг узоқдан йўллаган зарбаси Максименкога қийинчилик туғдирмади. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. Уни "Спартак" бошлаб берди. 

Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

43. Уухх! Дзюбадан кутилмаган ва хавфли зарба, сал ноаниқ.  

42. "Спартак" мухлисларидан яна бир перформанс

40 Зарба!!! Понсенинг зарбаси ўткир бурчакка йўналтирилди, озгина ноаниқ. 

39. "Зенит" рақибга нисбатан "уйғоқрок" ва қатъий ўйин намойиш этмоқда. 

37. "Зенит" жарима тўпини амалга оширди, "Спартак" ҳимоячилари хавфни бартараф этган ҳолда қарши ҳужумга ўтишди, Дуглас қоидани бузди ва сариқ карточка олди. 

34. Қандай вазият! Бурчак зарбасидан оширилган тўп сал қолса Малкомга етиб келиши мумкин эди, "Спартак" уни бир ўзини қолдиришди, яхшиямки тўп майдонни тарк этди.  

33. Ууух! Ерохиннинг узоқдан йўллаган зарбаси ҳам Максименко томонидан қайтарилди. Тасанно! 

32. Зарба! Ерохиннинг хавфли зарбасини Максименко қайтара олди, ажойиб сейв! 

30. Зарбалар бўйича кўрсаткич - 1:6, меҳмонлар фойдасига. Ҳозирча ўйиннинг ўзида олдиндан кутилганидек катта воқелик мажуд эмас.

28. Зарба! Дзюбанинг самарали ҳаракатларидан кейин ҳимоячиларга ёрдамга келган Остон Ўрунов тўпни муваффақиятсиз қайтарди, тўп Оздоевга кетиб келди, унинг зарбасига аниқлик етишмади.  

25. Дзюбага яхши пас етиб келди, аммо "Зенит" сардори офсайдда қолгани маълум бўлди, ушбу вазиятда Маслов Дзюбанинг оёғига оғриқли зарба беришга улгурди. 

23. Қанотда Зобнин-Малком тўқнашуви юзага келди, Зобнин майдонда ётибди, унга тиббий ёрдам кўрсатилади. 

22. Малком Мостовойни пас билан таъминлади, у эса узоқдан зарба йўллади, Максименко ўз ўрнида! 

20. Крал чап қанотдан келган "Спартак" жарима мадонидаги тўпни узоқлаштиришга эришди.

17. Ҳозирча ўйин тенг курашлар остида кечмоқда, жамоалар биринчи ўринда имкон қадар хато қилмасликка ҳаракат қилишмоқда. 

14. Дзюба томон узатма амалга оширилди, бироқ пас ноаниқ эканлиги боис форвард курашга кирмади.  

13. Ууух! Остон Ўрунов рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилди, аммо ҳакам қоида бузиш йўқ деб топди. 

10. Таниқли мураббий Юрий Сёмин ўйинни бевосита стадиондан кузатиб бормоқда.  

8. Зарба! Бурчакдан оширилган тўпни Жиго бош билан рақиб дарвозасига йўллади, ноаниқ.  

7. Ууухх! Остон Ўрунов Зобнинга пас берди, унинг ичкариша оширган узатмаси зарбага айланиб кетди, Кержаков тўпни уруб юборди, бурчак тўпи. 

5. Ракицкий "подкат" орқали зарба йўллади. Ҳимоячи тўпни қайтара олди. 

4. Бакаев ўнг қанот орқали рақиб жарима майдони ичига кириб келди ва ноаниқ узатма қайд этди. 

3. Ракицкицй олдинга интилаётган Айртонни қўполлик эвазига йиқитди. 

2. "Зенит"да дастлабки ҳужум юзага келди. Мостовойнинг бош билан йўллаган зарбаси Максименкога қийинчидик туғдирмади. 

1. Ўйин бошланди. Омад, Остон!   

- Диққат қиламиз, футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. 

"Спартак" мухлислари "ҳужумга" дейишмоқда.

Жамоалар чигил ёзди машғулотларни ўтказиб олишди.

«Откритие Арена» ўйинга тайёр! 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари!  Бугун РПЛ 10-турида ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳаракатланадиган "Спартак" ўз майдонида "Зенит"ни қабул қилади. Ўйинни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.  

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика