РПЛ клуби тез орада ўзбекистонлик футболчининг трансферини эълон қилади
06 фев 2020 16:56
Новости
РПЛ клуби тез орада ўзбекистонлик футболчининг трансферини эълон қилади
"Уфа" тез орада Остон Ўруновнинг трансферини эълон қилади.
Бу ҳақда Бошқирдистон клуби бош директори Шамиль Газизов маълум қилди.
"Икки-уч, узоғи беш куннинг ичида трансферни эълон қиламиз. Бу ёш ва истиқболли чет эллик футболчи", - дейди Газизов.
Бу катта эҳтимол билан ҳамюртимиз Остон Ўрунов бўлади. "Локомотив" собиқ ўйинчиси анчадан бери "Уфа" билан бирга. У ҳатто назорат ўйини доирасидаги "Айя-Напа"га қарши ўйинда гол уришга ҳам эришди.
Эслатиб ўтамиз, Ўрунов ўтган мавсум "Локо" сафида Ўзбекистон чемпионатида 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этган эди.
Комментарии