RU

Последние новости

18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  2 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  2 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  8 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  3 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  2

Рўзиқул Бердиевнинг ўйинларини соғиндингизми? Новости

Рўзиқул Бердиевнинг ўйинларини соғиндингизми?

Қарши шаҳридаги “Насаф” Марказий стадионида 10 октябрь куни Қашқадарё Фахрийлар жамоаси Жиззах Фахрийлар жамоасини қабул қилади.
15:00 да бошланадиган учрашувда ўз вақтида Ўзбекистоннинг етакчи футболчилари деб эътироф этилган фахрийларимиз иштирок этишади.

Фахрийлар ўртасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси кубоги 2-этап ўтиш баҳси жавоб учрашувида машҳур фахрий футболчиларнинг ўйинларини жонли кузатиш имкониятига эга бўламиз. Жумладан, Жиззах фахрийлар жамоаси таркибида Шавкат Ахмаджонов, Фарход Йўлдошев, Шуҳрат Йўлдошевлар тўп суришса, Қашқадарё фахрийлар жамоаси шарафини Вали Султонов, Баҳодир Аннаматов(“Насаф” ўринбосарлар мураббийлари), Шуҳрат Тошпўлатов(“Насаф” ёрдамчи мураббийи), Дадажон Тоғаев(“Насаф” ФМ мураббийи), Вали Келдиев(“Машъал” ўринбосарлари мураббийи), Константин Смирнов(ҚДУ ўқитувчиси), Зоир Тўрақулов(“Шўртан” бош мураббийи) ҳамда ўз вақтида қашқадарёлик футбол муҳлисларининг ёқимтойига айланган Рўзиқул Бердиев(“Насаф” бош мураббийи)лар ҳимоя қилишади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги Зомин туманида ўтказилган дастлабки учрашувда Асрор Хўжаев бошчилигидаги Қашқадарё фахрийлар жамоаси 4:3 ҳисобида мағлубиятга учрашган эди. Икки ўйин натижасига кўра ғолиб жамоа 2013 йил 26-27 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган якуний босқичда иштирок этади.

Олим Толипов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика