RU

Последние новости

23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:54"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  68 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  4 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  1 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0

Рўзиқул Бердиевни табриклаймиз! Новости

Рўзиқул Бердиевни табриклаймиз!

“Насаф” деганда бир инсонни унинг ёнига қўшмасдан гапириб бўлмайди. Бу инсон ҳам “Насаф”сиз ҳаётини тасаввур қила олмайди.

Бу мақомга у фақат ўзининг меҳнати ва фидоийлиги билан сазовор бўлган.

Бугун мана шундай инсон, “Насаф” жамоасининг бош мураббийи - Рўзиқул Бердиев 46 ёшга тўлди.

У 1997 йилдан бери “Насаф” билан бирга. 2008 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаб мураббийлар штабига қўшилди. Рўзиқул Бердиев, “Насаф” сафида 314 марта майдонга тушган футболчи ва жуда кўп мавсумда жамоага сардорлик ҳам қилган. 2012 йилдан жамоамизга бош мураббийлик қилмоқда. Бу мураббий фақатгина миллий чемпионат учрашувларида жамоамизни 146 марта майдонга бошлаб тушди ва шуларнинг 94тасида ғалабага эришилди.

Энди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози - Бердиевга яна бир катта маъсулият юкланаяпти. Ватан шаънини халқаро майдонларда ҳимоя қилмоқ. Умид қиламизки, бу ишонч ва катта синовдан ҳам Бердиев муваффақиятли ўтади.

“Насаф” ПФК раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда воҳалик футбол ишқибозлари номидан у кишини бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. У кишига сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Оила аъзолари бахтига ва барча футбол мухлислари бахтига доимо бор бўлинг! Сиз бизнинг ардоқли кишиларимиздан бирисиз! Зафарли ғалабаларда хамиша бирга бўлайлик! Тилагимиз, ҳар доим шундай элимиз ардоғида бўлинг!


Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


“Насаф” ПФК жамоаси


Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика