RU

Последние новости

18:35CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  4 18:29"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  28 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  14 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  3 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7

Рўзиқул Бердиев: "Захира ҳаками VAR ишлаяпти деди, бош ҳакам эса ўчиб қолганини айтаяпти" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Захира ҳаками VAR ишлаяпти деди, бош ҳакам эса ўчиб қолганини айтаяпти"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Насаф" - "Локомотив" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

Аввало, Ўзбекистон аҳлини Мустақиллик байрами билан табриклайман. Бугунги ўйинда рақиб жуда чуқур ҳимояланди. Жамоамиз аъзолари гол уриш учун вазиятларга эга бўлишди, аммо фойдалана олмадик. Рақиб жамоада янги мураббий эди, унинг ўйинга қандай услуб танлаши бизга ҳам қизиқарли бўлди. Лекин, улар бир очко учун ўйнашини кутгандик. Шундан келиб чиқиб ҳаракат қилдик, кўрдингизлар "Локомотив" бугун чуқур ҳимояланди.

- Биринчи бўлимда айрим футболчиларнинг ўйини чиқмади. Масалан, Шароф Муҳитдинов бугун ўзига ўхшамади...


- Айрим футболчиларнинг ўйини қовушмагани рост. Шу сабабдан ҳам биз уларни заҳирага олдик. Иккинчи бўлимда ўйинга қўшилган футболчилар ҳам яхши ҳаракат қилишди, аммо барибир рақиб дарвозасини ишғол эта олмадик.

Шу ўринда сизлар орқали бир фикрни айтмоқчи эдим, бугун айрим мухлислар бизга қарши мухлислик ҳам қилишди. Бу жуда ёмон холат, айтиш жоиз бўлса хоинлик. Мухлис ҳар доим ўз жамоасига содиқ қолиши керак. Агар кимнидир мени жамоада эканим қониқтирмаётган бўлса, бошқа мураббий келиб, натижаларни бундан яхшилайди деб ҳисобласа, қўл кўтариб кетишга тайёрмиз.

- Легионерларнинг ҳам ўйини қовушмагандек кўринди...


- Ҳа, шундай бўлиши мумкин. Жамоа яхши ўйнаса, легионерлар ҳам шунга мос ўйнайди.

- Ҳакамнинг олдига тушган вазиятингизга қандай изоҳ берасиз?


- Ҳа, мен ҳакамнинг ёнига бориб ундан VAR тизимини кўришни талаб қилдим. Балки қўполлик қилгандирман. Аммо, ёрдамчи ҳакам менинг ёнимга келиб VAR ишлаётгани ҳақида айтганди. Кейинроқ ҳакамнинг ёнига бориб, VARни кўришни сўраганимда у 10 дақиқа аввал VAR ўчиб қолганини айтди. Бу жуда тушунарсиз холат.

- Ўтган ўйиндаги вазият учун биз ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаевга мурожаат қилдик. Аммо, берилган жавоб шунақа бўлди, "Насаф" ўйиндаги вазият учун шикоят ёзмаган экан. Бугунги ўйинда ҳам шу каби холат юз берди. Энди шикоят аризаси ёзасизларми?


- Шикоят киритсак, вазият учун ҳакамнинг ўзи жазоланади. Ўйин натижаси ўзгармайди ва бунинг "Насаф"га ҳеч қандай фойдаси йўқ.

Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика