RU

Последние новости

18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  0 18:50Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:1 (матнли трансляция)  8 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  2 18:10Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  13 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2

Рўзиқул Бердиев ва Андрей Микляев жаримага тортилишди, Олег Зотеевнинг қизил карточкаси кучида қолди Новости

Рўзиқул Бердиев ва Андрей Микляев жаримага тортилишди, Олег Зотеевнинг қизил карточкаси кучида қолди

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда бир қатор учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига

ОКМК — “Сўғдиёна”

Суперлиганинг 21-тури доирасидаги ОКМК — “Сўғдиёна” учрашуви бўйича ОКМК футбол клубидан мурожаат келиб тушган. Унга кўра, мазкур учрашувнинг 67-дақиқасида ОКМК футболчиси С.Рахмоновга учрашув бош ҳаками томонидан берилган иккинчи сариқ, қизил карточка бўйича вазият Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг ташаббуси ҳамда ОКМК футбол клуби мурожаатига асосан Эсперт ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, бош ҳакам томонидан ушбу вазиятда хато қарор чиқарилган деб топилган.

Сардор Рахмоновга кўрсатилган иккинчи сариқ ва қизил карточка Интизом кодексининг 5.61-бандига асосан бекор қилинди.


“Насаф” — “Нефтчи”

Суперлиганинг 21-тури доирасидаги “Насаф” — “Нефтчи” учрашуви якунлангандан сўнг “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев рақиб жамоа аъзоларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани ва уларга нисбатан тажовузкор ҳаракатлар қилгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Рўзиқул Бердиевга (Насаф) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


Про лига

“Машъал” — “Локомотив”

Про лиганинг 20-тури доирасидаги “Машъал” — “Локомотив” учрашувининг биринчи бўлим якунлангандан сўнг “Локомотив” футболчиси О.Зотеев учрашув захира ҳаками шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган. Мазкур ҳолат бўйича “Локомотив” футбол клуби учрашув ҳаками томонидан футболчи О.Зотеевга берилган қизил карточка бўйича ойдинлик киритишда амалий ёрдам сўралган.

Қўмита йиғилишида учрашув захира ҳаками Ф.Норсафаров ва футболчи О.Зотеевларнинг кўрсатмалари тингланди, шунингдек, таклиф этилган мутахассисларнинг хулосаларига мувофиқ берилган қизил карточкани бекор қилиш учун етарлича асослар топилмади.

Шунингдек, учрашувининг 59-дақиқасида “Локомотив” клуби мураббийи А.Микляев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Андрей Микляевга (Локомотив) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика