RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Рўзиқул Бердиев: “Таблодаги ҳисоб ўйинга мос бўлди” Новости

Рўзиқул Бердиев: “Таблодаги ҳисоб ўйинга мос бўлди”

Матбуот анжуманнинг иккинчи қисми “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев билан давом этди.
-Аввало бугун майдонла ҳаракат қилган ҳар иккала жамоа футболчиларига раҳмат. Бундай иссиқ об-ҳавода футбол ўйнаш жуда оғир. Бугун тез футбол бўлмагандиру, лекин ҳар иккала жамоа мазмунли ўйин кўрсатди. Қисқаси, таблодаги ҳисоб ўйинга мос бўлди.

-Биринчи давра якунланди. Мураббий сифатида нималарни режа қилгандизу, нималарга эришолмадиз?

-Режамиз бўйича ҳар бир ўйинда керакли натижаларга эришиш эди. Лекин шунақа ўйинлар бўлдики, биз ўз қўлимиз билан очколарни рақибга бериб қўйдик.  Шу сабабдан биринчи даврани тўртинчи поғонада якунладик. Лекин ўйлайманки, ҳали ҳаммаси олдинда. Олдимизда иккинчи давра ўйинлари турибди.

-Давралар оралиғида жамоанинг қайси чизиқлари кучайтирилади? Хорижда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиладими?

-Хорижда йиғин ўтказсак яхши бўларди. Лекин жамоамизнинг  молиявий имконияти ҳозирча бунга етмайди.  Ўз қароргоҳимизда иккинчи даврага ҳозирлик кўрамиз. Агар бизнинг ўйинимизни кучайтирадиган ҳужумчи бўлса, таркибга жалб этамиз. Бу йўлда иш олиб борилмоқда. Бу биз учун жуда муҳим. Мавсум бошида барча ўйинни Шомуродов ўтказиб келмоқда. У ҳам инсон, уям чарчайди. Шу сабаб унга ёрдам берадиган, рақобатни кучайтирадиган ҳужумчи керак. Кенжа билан Алланизовнинг формасига қайтиши анча чўзилиб бораяпти.

-Артурнинг ўйинида пасайиш кузатилмоқда...

-Бу ҳақиқатан кўриниб турибди. Биласиз, Артур жамоамизнинг етакчи, энг муҳим ўйинчиси ҳисобланади. Мавсум бошидан буён у барча ўйинларда иштирок этаяпти ва бу ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти. Кейин руҳий томонлама ҳам жамоамизда муаммолар кузатилди.  Эътибор берган бўлсангиз, ОЧЛдан гуруҳ босқичидан ўта олмагач, жамоамизга бу салбий таъсир кўрсатди, чамамда. Ўйинимизда иштиёқ, ҳоҳиш камайди. Ўйлайманки, биринчи даврадан кейин футболчиларга дам берамиз. 16 июлдан иккинчи даврага ҳозирлик кўрамиз. Ўйлайманки, иккинчи даврада у ўзига билдирилган ишончни оқлайди.

-Ҳамза Каримов иккинчи ўйинга учрашув қайдномасидан ўрин олмаяпти...

-Ҳамзада кичик жароҳат бор. Шу сабаб у жамоамизга ёрдам бера олмаяпти. Аммо Ўзбекистон кубогининг чорак финали жавоб учрашувида у жамоамизга ёрдам бериши мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика