RU

Последние новости

00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  7 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  6 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" (1:2) учрашувидан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугун иккинчи давра бошланган бўлишига қарамай, ҳар икки жамоа ҳам очич ва чиройли футбол намойиш этди. Вазиятлар голга айланганида учтадан кўп гол кўришимиз ҳам мумкин эди. "Сўғдиёна" ўз майдонида ҳужумкор ўйин намойиш этишини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Биз қарши ҳужумда ўйнаш режасини туздик ва буни яхши амалга оширдик деб ўйлайман. Жиззахда ғалаба қозониш осон эмас, шу боис бугунги ютуқ жудаям ёқимли бўлди. "Насаф" мухлисларини ғалаба билан табриклайман.


- Жамоангиз юқори темпга тўлиқ тайёрмиди?

- Биз иккинчи даврага жуда жиддий ҳозирлик кўрдик ва ҳар бир машғулотда юқори темпда ишлашга ҳаракат қилдик. Жамоамизнинг ҳозирги ҳолати анча яхши. Биз ҳар қандай рақибга қарши ўйнай оламиз. Бугун ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда мазмунли ҳаракат қилдик.



- Жамоангизга келган легионерлар ҳақида. Улардан бири қайтиб кетди деб эшитдик.

- Ҳеч ким кетгани йўқ. Легионерлар виза масаласини ҳал қилиш учун мамлакатимиздан чиқиб яна қайтишади. Улар биз билан қолади.



Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика