RU

Последние новости

23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  1 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  4 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 22:12Саудия Арабистонида бугун чемпион аниқланиши мумкин  0 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  2 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  5 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  7 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  6 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  8 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  2

Рўзиқул Бердиев: "Пенальти ўйин тақдирини ўзгартириб юборди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Пенальти ўйин тақдирини ўзгартириб юборди"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин эгаллаган "Насаф" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.




- Ўйин ҳақида

- Футболда биринчи ўринда натижа туради. Йигитларимиз ўзларига ишонган ҳолда ҳаракатланишди, лекин пенальти ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. Албатта, бунда футболчиларимизни айбламаймиз, бутун жамоа бўлиб ютқаздик. Қаердадир хатоларга, қаердадир эътиборсизликка қўл урдик. Мағлубиятга муносиб эмасдик, янги ва ёш таркиб билан амалдаги чемпионга қарши муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. Аламли томони, 2:0 олдинда бора туриб, ютқазиш бўлди, бу жуда аламли. Мағлубиятга бир нечта сабаблар бор, буни ўрганиб чиқамиз ва хулоса чиқарамиз.

- Чемпионлик учун қайси жамоалар курашади деб ўйлайсиз? "Пахтакор" билан кетма-кет 2 ўйинда қатнашдингиз, айнан "шерлар"ни фаворит дея оламизми?

- Ўтган йили "Пахтакор" ҳаммадан устун" дер эдик. Бу йил ушбу гапни ишонч билан айтолмайман. Бундан ташқари, бошқа жамоаларнинг мақсади жуда катта. Олдиндан қайсидир жамоани чемпион сифатида кўрсатиб бўлмайди, буни мавсум давомида билиб оламиз.

- Трансфер ойнаси 12 мартга қадар очиқ. Ҳужум чизиғи бўйича сизда танлов йўқ. Умуман, таркибга янги футболчилар жалб қилинадими?

- Мен жамоа ўзагини сақлаб қолишни жуда ҳам хоҳлаган эдим. Агар 3 нафар ўйинчимиз кетмаганида, бизга ҳеч қандай ўйинчи керак бўлмаган бўларди. Буни раҳбариятдан сўраган эдим, аммо афсуски, бу амалга ошмади. Менимча, 2 кунни ичида ўзгариш қилишимиз амримаҳол. Шу боис биринчи даврани мавжуд таркиб билан тугатсак керак.

- Файсал Траорени ўтган мавсум ҳам таркибда сақлаб қолмагандингиз, бу йил ҳам шундай бўлди. Бу савия билан боғлиқми?

- Файсал Суперлига даражасида ўйнамаган. Шунинг учун биз уни Пролига жамоасига ижарага бердик. Агар ўзини яхши тарафдан кўрсатса, кейинги мавсум жамоага қайтарамиз.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика