Рўзиқул Бердиев: "Ойбек Бозоров бизга кейинги ўйинларда ҳам керак. Ўйлайманки, унинг жароҳати жиддий эмас"
03 апр 2021 21:40
Новости
Рўзиқул Бердиев: "Ойбек Бозоров бизга кейинги ўйинларда ҳам керак. Ўйлайманки, унинг жароҳати жиддий эмас"
Ушбу учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мавсумдаги илк ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман. Ҳар доим сифатли ўйнашга ҳаракат қиламиз. Рақибимиз кўпроқ ҳимоявий ўйин қилиб, бизни асабийлаштиришлари мумкинлигини футболчиларга айтиб ўтгандик. Бугун шошилмай, ўз ўйинимиздан четга чиқмаслигимиз керак эди. Футболчилар буни яхши уддалай олишди. Кўрдинглар, рақиб дастлабки 20-25 дақиқада муносиб қаршилик кўрсата олди. Биринчи голдан сўнг ҳаммаси ўзгариб кетди ва устунлик биз томонга ўтди.
Ўйлайманки, Ойбек Бозоровнинг жароҳати жиддий эмас. У бизга кейинги ўйинларда керак. Ҳозир шифокорлар билан гаплашамиз ва ҳаммасига аниқлик киритамиз.
Дилшод Саитовнинг чап қанотга туширилиши режа ўзгаргани билан боғлиқ эмас. Унинг ўзидан сўраганимда бровка (бурчак)га яқинроқ жойда ўйнашини айтди. Балки олдинга боришга эрингандир.
"Турон" очиқ футбол кўрсатди, демаган бўлардим. Фақат биринчи голдан сўнг уларнинг режалари ўзгариб кетди", - дейди Рўзиқул Бердиев.
Комментарии