RU

Последние новости

11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  3 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  6 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  20 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26

Рўзиқул Бердиев: "Ўтказилган голда учта ҳимоячининг айби катта" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Ўтказилган голда учта ҳимоячининг айби катта"

"Локомотив" - "Насаф" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев қатнашди.

"Бугун жамоамизда тўпсиз ўйнаш учун куч йўқ эди. "Локомотив" футболчиларидан тўпни олиб қўйшиш учун куч керак эди. Бунга кучимиз етмади. Бизда сўнгги пайтларда ҳужум чизиғида самарадорлик пасайиб кетди. "Локомотив" жамоасини табриклайман", - дейди Рўзиқул Бердиев.

- Алланиёзовнинг жаорҳати жиддий эмасми?
- Умид қиламизки Азаматнинг жароҳати жиддий бўлмайди. Биласиз бизда битта ўйинчининг ўрни жуда катта аҳамиятга эга.

- Ўтказиб юборилган голда кимни айбдор деб ҳисоблайсиз?
- Ўтказилган голда учта ҳимоячиларнинг айби катта. Улар ўша вазиятда ўз вазифаларини охиригача бажара олишмади. Иккита фронта 12-13 нафар футболчи билан ўйнаш жуда қийин.

- Кубок ўйинидан сўнг тиклана олмадингларми?
- Қисқа вақт ичида ўйинлар ўтказиш учун захира узун бўлиши керак. Масалан, "Локомотив"да деярли иккита тенг кучли таркиб бор.

- Гадоевнинг чарчаб қолиши нима билан боғлиқ?
- Айтганимдек битта таркиб билан ўйнайвериш жуда оғир. Бу табиий ҳолат.

- Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Шуҳрат Муҳаммадиевни ҳимоячи эмас деб айтди. Сиз уни шунча йилдан буён ҳимояда ўйнатиб юрибсиз...
- Ҳар бир мураббийнинг ўз қараши бўлади. Терма жамоа иккита ўйинда 6 очко олди, бу энг асосийси. Кимларни майдонга тушириши эса бош мураббийнинг иши. Бабаян кўпроқ ҳимояда ишончли ўйнайдиган футболчи керак деб айтди. Қолган мураббийлар терма жамоа мураббийини қўллаб-қувватлаши керак.

- Рой Рок масаласи нима бўлди?
- Рокнинг масаласи жуда чўзилиб кетди. Комиссия тузиб уни қайта текширишмоқчи. Нима бўлишини кутамиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика